Get Mystery Box with random crypto!

Кеча вилоят раҳбари Н. Турсунов Ванғози маҳалласидаги Азизовла | YANGI QIZILTEPA

Кеча вилоят раҳбари Н. Турсунов Ванғози маҳалласидаги Азизовлар хонадони бўлгани, ташриф жараёнида ўз фарзандлари билан бирга яна 4 нафар қизларни тарбиялаётган оиланинг бу хайрли ишини юқори баҳолагани ва миннатдорчилик билдирилгани, шу билан бирга, ушбу хонадонда истиқомат қилаётган 88 ёшли Холой ая Норқулова билан суҳбатлашилиб, муаммолари тинглагани ҳақида маълум қилган эдик.

Бугун вилоят раҳбарининг чуқур ҳурматига сазовор бўлган ушбу оила ўқувчиларига мактаб формалари, тикувчиликни хуш кўрувчи қизларига тикув машиналари совға қилинди.

Совғаларни туман ҳокими ўринбосари З. Рашидова ва маҳалла бешлиги топширишди.