Get Mystery Box with random crypto!

Жамоатчиликка нисбатан одоблар Масжидлар, жамоат йиғинлари ва | "QIZILQUM" jome' masjidi

Жамоатчиликка нисбатан одоблар

Масжидлар, жамоат йиғинлари ва қабул чоғлари ҳамда илмий мажлисга ўхшаш жойларда уяли алоқа жиҳозини ўчириб қўйиш талаб этилади.
Чунки қўнғироқ овози масжидларда намозхонларнинг ибодатига путур етказади, намознинг асоси бўлган хушуъ-хузуъни барбод қилади, мажлисларда сўзловчига ҳам, тингловчига ҳам халақит беради, илмдан чалғитишга, муҳтарам кишиларни беҳурмат қилишга сабаб бўлади.
Ушбу одобга амал қилинмагани туфайли масжидларда расмий огоҳлантириш эълонлари туришига қарамай, намоз пайтида турли телефонларнинг қўнғироқ овозлари намозхонларни безовта қилмоқда. Турли йиғин ва мажлисларда ҳам бунга боғлиқ ноқулайликлар туғилмоқда. Маросим ва йиғинларда бошқалар билан гаплашиб ёки тўпланганларга гапириб ўтирган кишиларнинг телефони жиринглаб қолса, дарҳол унда гаплашишга ўтишади ёки телефонни қулоғига тутиб гаплашган ҳолда бир йўла ташқарига чиқиб кетишади.
Бундай ҳолатни ўша одам билан мажлис қуриб, кўзи кўзига тушиб суҳбатлашиб ўтирган азиз инсонларга нисбатан ҳурмат деб бўладими? Бу ўтакетган ҳурматсизликдир!
Бундай кишиларни одобли, дейиш ҳам қийин. Бир одам билан гаплашиб турган кишининг иккинчи одам билан муомала қилиши одобдан эмас. Қандай қилиб биров билан гаплашиб турган одам телефонда қўнғироқ бўлгани учун ўша одамнинг гапини оғзида қолдириб, бошқа тарафга кетиб қолиши мумкин?

@QIZILQIM_UZ