Get Mystery Box with random crypto!

#Мавлуд_маросими 26 октябрь 2022 йил Учқудуқ тумани “Дўстлик” | "QIZILQUM" jome' masjidi

#Мавлуд_маросими

26 октябрь 2022 йил Учқудуқ тумани “Дўстлик” МФЙ ҳудудида
Туман бош имом-хатиби А.Турдиев. Дин ишлари бўйича хоким ёрдамчиси Б.Каримов.
Туман бош имом хатибларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Одина Тўрақулова иштирок этишди.
Тадбирга тумандаги барча нуронийлар, ҳожи оналар, маҳалла раислари ва маҳалладаги кам таъминланган фуқаролар ташриф буюрдилар. Меҳмонлар мавлуд дастурхони атрофида ҳам маънавий, ҳам моддий озуқа олдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни мадҳ этувчи маърузалар, дил сўзларидан қалблар ором олди, кўзлар намланди. Тадбир якунида тумандаги кам таъминланган фуқароларга совғалар, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилиб, оз бўлса-да, эҳтиёжлари қондирилди.
Бу мавлуд маросимини ташкил этганларга «Қизилқум» жомеъ масжиди маъмурияти томонидан «Ташаккурнома» топширилди.
Тадбир якунида Қуръон тиловат қилиниб, юртимизга тинчли-хотиржамлик сўраб, хайрли дуолар қилинди.

Учқудуқ тумани бош отинойиси
О.Тўрақулова

@QIZILQUM_UZ