Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий | Qitmir Hokim

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Тошкент шаҳар Яшнобод тумани бўлими ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда 2023 йилнинг 31 май куни фуқаро “Ю.А.” нинг аризасида келтирилган важларни текшириб кўриш мақсадида, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманида жойлашган «E.R» МЧЖ офисида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда, «E.R» МЧЖ раҳбари “Х.М.” ва жамият менеджери “Б.Ч.” бир гуруҳга бирлашиб, олдиндан жиноий тил бириктириб, фуқаро “А.М.”нинг ишончига кириб, уни алдаб, унга ва онасига юқори лавозимда ишловчи мансабдор танишлари орқали 20.000 АҚШ доллари эвазига “Ҳаж” зиёратини амалга ошириш учун “Ҳаж визаси” қилиб беришни ваъда қилиб, шундан 4.000 АҚШ долларини олган вақтда холислар иштирокида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан фуқаролар “Я.Х.” ва “М.Б.” ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 2-қисми «б» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борилмоқда.