Get Mystery Box with random crypto!

TELEGRAM Олдин шайдо қилади, Хумор пайдо қилади, Пулинг адо қ | Қитмир ҳазиллар

TELEGRAM

Олдин шайдо қилади,
Хумор пайдо қилади,
Пулинг адо қилади
"TELEGRAM"га кирсанг гар.

Уйқуга тўйолмайсан,
Уйинга киролмайсан,
Овқатинг ейолмисан
"TELEGRAM"га кирсанг гар.

Кундузи ишлолмайсан,
Гаплашиб туролмайсан,
Бир кирсанг, чиқолмайсан
"TELEGRAM"га кирсанг гар.

Ишларинг ўлда-жўлда,
Ҳар доим телефон қўлда
Тўғри юрмайсан йўлда
"TELEGRAM"га кирсанг гар.

@QITMIR_HAZIL