Get Mystery Box with random crypto!

Шер билан буқа ресторанда ўтирган экан, буқанинг хотини телефо | Қитмир ҳазиллар

Шер билан буқа ресторанда ўтирган экан, буқанинг хотини телефон қилиб қолибди.⠀
— Нималар деяверасан!? Ишинг нима қаерда юрганим билан!? - деб бақириб, телефонни ўчирибди буқа.⠀
Шу пайт шернинг телефони жиринглабди:⠀
— Ҳозир, ҳозир етиб бораман, онажониси, — деб мулойимгина жавоб қайтарибди шер.⠀
Буқа кулиб:⠀
— Ҳайвонлар подшоҳи — шер бўлсанг! Хотинингдан ҳам шунчалик қўрқасанми?! — деса, шер жавоб берибди:⠀
— Эй буқа, сени уйда мол кутяпти. Мени эса шер кутяпти!

P.S.: Ҳеч кимнинг уйида мол кутмасин. "Газ"лаб турса ҳам, шер кутсин!

@QITMIR_HAZIL