Get Mystery Box with random crypto!

Янги Тошкентда кўчалардан бирига Санкт-Петербург номи берилади | QIBRAYLIKLAR 24 🇺🇿|Расмий канал

Янги Тошкентда кўчалардан бирига Санкт-Петербург номи берилади

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга Янги Тошкент кўчаларидан бири “Санкт-Петербург” деб номланиши ҳақида маълум қилди.

Ўзбекистон ташаббусига Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов ҳам муносабат билдирди.

"Ушбу қарор шаҳримиз учун катта шараф ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Тошкент шаҳри билан яқин, дўстона муносабатларимиз рамзидир. Ўзбекистон билан ҳамкорлик Санкт-Петербургнинг халқаро ҳамкорлик соҳасидаги асосий устувор йўналишларидан бири бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади”, - деди Санкт-Петербург раҳбари.