Get Mystery Box with random crypto!

Одам ўғрилари пайдо бўлгани, Наманганда кyппа кундуз куни юқор | QIBRAYLIKLAR 24 🇺🇿|Расмий канал

Одам ўғрилари пайдо бўлгани, Наманганда кyппа кундуз куни юқори синф ўқувчисини ўғирлаб кетишгани айтилмоқда

16 октябрь куни соат 08:30 ларда 3 нафар номаълум шахслар Наманган шаҳар, Давлатобод тумани ҳудудидан “Яндекс такси” иловаси бўйича буюртмага асосан ҳайдовчи Наманган шаҳрида яшовчи Мамадиев Жамшидбек Махамадқодир ўғли бошқарувидаги “Нексия-3” русумли 50O952ZA давлат рақамли автомашинасида Уйчи тумани, Ҳизиробод МФЙда жойлашган 5-сонли мактаб олдига келиб, ушбу мактаб ўқувчиси, Мустақиллик МФЙ, Ўрикзор кўчаси, 52-уйда ота-онасини қарамоғида яшовчи вояга етмааган Лутфуллаев Азизбек Авазбек ўғлини мактабдан чиқаётганлигини кўриб, уни автомашинага чиқариб, Янги Наманган туманининг Косонсой тумани билан чегарадош ҳудудига олиб келиб, ҳайдовчи Ж.Мамадиевни автомашина юкхонасига солиб, эшигини беркитиб, вояга етмаган А.Лутфуллаевни олиб, ҳодиса жойидан кетиб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Уйчи туман прокуратураси томонидан номаълум шахсларга нисбатан ЖКнинг 137-модда 2-қисм “а,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилди. Жиноят содир этган шахсларни ҳамда вояга етмаган А.Лутфуллаевни топиш чоралари кўрилмоқда.

(Тошкентликлар )
https://t.me/+6Kq_uxh2KYUzMjhi