Get Mystery Box with random crypto!

Оиламиз доим тинч бўлсин! Ота-она бўлса файз бор, Дуолари бўл | QIBRAYLIKLAR 24 🇺🇿|Расмий канал

Оиламиз доим тинч бўлсин!

Ота-она бўлса файз бор,
Дуолари бўлар мададкор.
Улар борки бизлар бахтиёр,
Оиламиз доим тинч бўлсин.

Жигарларим опа-сингиллар,
Ака-ука боғланган диллар.
Ўтса кунлар, ўтса ҳам йиллар,
Оиламиз доим тинч бўлсин.

Ёр-у фарзанд, ўғил қизларим,
Менинг ортда қолар изларим.
Ёруғ қилиб юринг юзларим,
Оиламиз доим тинч бўлсин.

Бир-бирига куяр жонимиз,
Хабар олиб ҳар бир онимиз.
Қариндошлар бирдир қонимиз,
Оиламиз доим тинч бўлсин!

Одилбек Қодиров

15 май - «Халқаро оила куни»! Яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг!


Бизга қўшилинг
https://t.me/+t3hepWjqwa45YzQy