Get Mystery Box with random crypto!

Қандай яшаяпсан? Мен ҳам юрибман, Ҳамон кунларимнинг шафақлари | Ichimdagi To‘fon

Қандай яшаяпсан?
Мен ҳам юрибман,
Ҳамон кунларимнинг шафақлари ол.
Бари ўша-ўша...
Фақат кўзгудан,
Менга қараяпти бахтсиз бир аёл!

Ҳеч нарса бўлмади гўё...
Шаҳарнинг,
Биз ўтган йўллари изинг қўмсайди.
Бутунлайга эмас,
Гоҳи-гоҳида,
Биз бирга кунларга қайтиб бўлсайди...

Ҳеч нарса бўлмади...
Сенда ҳам шуми?
Совиган қахвадек...
На ишқ, на нафрат!
Фақат Куз доимий бўлиб келдию,
Баҳор бутунлайга кетгандек фақат!

Кутиш ҳам тугади...
Ундан ҳам ўтдим,
Билсанг энг қаттиғи умиднинг жони!
Бошқа ҳеч туйғуга жой қолмас экан,
Агар бирозгина суйсанг Худони!

Тўғриси,
Маъқулроқ менга шу ҳаёт,
Юрак азобларни унутолмайди.
Севгини рад этиш,
Бу жуда жўн иш,
Соғинишни ҳеч ким рад этолмайди!

Малика Салимова

@qaylardasanmendekoylovchi