Get Mystery Box with random crypto!

Расман: Қашқадарёда ҳам эртага (11 январ) ўқишлар босқичма-бос | Qashqadaryo xalqi 🇺🇿

Расман: Қашқадарёда ҳам эртага (11 январ) ўқишлар босқичма-босқич бошланади.

Умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ҳамда олий таълим муассасаларида 11 январдан бошлаб, ҳудуддаги об-ҳаво шароити ва таълим муассасалари ҳамда ОТМ ётоқхоналаридаги шарт-шароитлардан келиб чиқиб, босқичма-босқич таълим жараёнлари бошланади.

Тоғли ва узоқ қишлоқлар мактабларида, совуқ кунларда транспортда бориш қийинлиги ва масофа узоқлиги мавжуд бўлган мактабларда таълим жараёнлари 16 январдан бошланади.

Халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги имконияти чекланган махсус мактаб-интернатларида ўқиш 18 январдан бошланади.

Президент таълим муассасалари агентлигига қарашли ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларида эса ўқиш 16 январдан бошланади.

Вилоятдаги барча мактабгача таълим муассасаларида эса таътил 17 январгача давом этиб, фаолиятини 18 январдан бошлайди.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

ҚАШҚАДАРЁ ХАЛҚИ учун ташкил этилган махсус канал!
https://t.me/+UjOf6LoeHTEyZWQy