ОТМларга кириш тест синовлари учун тўлов ундирилмайдиган абитуриентлар тоифаси кенгайди.Президент фармони билан ОТМларга кириш тест синови учун тўлов ундирилмайдиган абитуриентлар тоифаси кенгайди. Унга кўра, қуйидаги тоифадаги абитуриентлардан тўлов ундирилмайди:
– тест синовлари ташкил этилаётган йилда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлар;
– ногиронлиги бўлган шахслар;
– тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар (Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари);
– “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари;
– “ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар.
ҚАШҚАДАРЁДАГИ энг тезкор хабарлар
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEIuQKX6CZhulP8O4g