Get Mystery Box with random crypto!

Қарши шаҳрида микроавтобус йўналиши ташкил этилди. Бугундан в | Қашқадарёликлар | Расмий канал

Қарши шаҳрида микроавтобус йўналиши ташкил этилди.

Бугундан вилоят марказида янги йўналишли такси йўналиши иш бошлади. Ушбу 16-сонли йўналиш Хонтепа маҳалласи ҳудудидан бошланиб, вилоят болалар шифохонасида тугайди.

Ҳозирги вақтда мазкур йўналишда 10 дона замонавий микроавтобус йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда. Улар «Сифад» супермаркети, Янги бозор, Халқ банки, ҚарДУ, «Дўстлик» супермаркети, Эски бозор, Эшон шаҳид каби муҳим объектлар ёнидан ўтади.

Оралиқ интервал ўртача 5 дақиқани ташкил этмоқда. Микроавтобуслар 10 дан ортиқ ўриндиққа эга бўлиб, бир йўловчи учун йўлкира 3 минг сўм этиб белгиланган. Йўналиш узунлиги 10 километрдан зиёдни ташкил этади.

Қашқадарёликлар расмий канали