Get Mystery Box with random crypto!

Qashqadaryo 24/7

Telegram kanalining logotibi qarshiliklar — Qashqadaryo 24/7 Q
Telegram kanalining logotibi qarshiliklar — Qashqadaryo 24/7
Kanal manzili: @qarshiliklar
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 12.37K
Kanalning ta’rifi

Қашқадарёга оид воқеалар ёритиб борилади. Реклама ва мурожаатлар учун: @bizgamurojaatqiling0777

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-08-29 20:46:24
Ҳоким ёрдамчисининг асосий вазифаси кредит ажратишга тавсия бериш орқали иш ўрни яратиш. Исботи Қарши шаҳрининг «Бўстон» маҳалласи мисолида

Шу маҳаллада яшовчи Эгамбердиев Аббос қўлқоп ишлаб чиқариш ҳамда ўзининг оилавий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида 33 млн. сўм имтиёзли кредит олиш истагини билдириб мурожаат қилганди. Ҳоким ёрдамчиси Жамшид Абдуазизовнинг тавсияномаси асосида ушбу фуқарога имтиёзли кредит маблағи ажратилиб, бугунги кунда замонавий қўлқоп тикадиган станок олиб берилди ва оилавий тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйилди. Оиланинг икки  нафар ишсиз аъзоси доимий иш билан таьминланди.

https://t.me/qarshiliklar
6.0K viewsҲусан Комилжонов, 17:46
Ochish/sharhlash
2022-08-29 19:59:11 "Насаф" — "Локомотив" 0:0

Вилоят ҳокими аҳоли вакиллари, тадбиркорлар билан учрашувларда одамларимиз албатта Насаф клуби аллақачон Суперлига чемпионига айланиш вақти келганини айтишади, клубда барча шарт-шароитлар етарли. Негадур ўз уйимизда ҳам энг керакли уйинларда 3 очкони қўлга кирита олмаяпмиз? Балки футболчиларимизни ижтимоий тармоқларга сарфлайдиган вақтларини камайтириб, кўпроқ ўз устиларида шуғулланишларини таъминлаш керакми? Ютиш керакда энди йигитлар! Қачонгача сизларни деб одамларимизни қон босими ошиб кетади. Азаматлар, ҳаракат қилайлик э вилоят шаъни учун! Рўзиқул ака, кетиш ечим эмас. Янги тактика устида ишлайлик.

https://t.me/qarshiliklar
4.6K viewsҲусан Комилжонов, edited  16:59
Ochish/sharhlash
2022-08-29 19:35:44
#Қашқадарё_табиати

Тяншон қўнғир айиғи қиш фаслида уйқуга кетишидан олдин озуқа излаб юргани "Ҳисор" давлат қўриқхонаси Танхоздарё бўлимида ўрнатилган видеоқопқонга тушиб қолган.

https://t.me/qarshiliklar
4.4K viewsҲусан Комилжонов, 16:35
Ochish/sharhlash
2022-08-29 10:38:45
Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги байрами муносабати билан Деҳқонобод тумани ҳокимлиги ва саховатпеша тадбиркор ҳомийлиги остида тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 52 нафар болажонларига суннат тўй байрам дастурхони ёзилди. Шунингдек болажонларга велосипедлар ва бошқа совға-саломлар тўёна қилинди.

https://t.me/qarshiliklar
5.9K viewsҲусан Комилжонов, 07:38
Ochish/sharhlash
2022-08-29 10:12:00 Шаҳрисабз туманида ер савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз туман бўлими томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.А. бошқа бир фуқаро Б.га тумандаги “Мираки” қишлоғи ҳудудидаги 20 сотих дарё муҳофаза зонасига қарашли захира ер майдонини 20 000 АҚШ долларига расмийлаштириб олиб беришга келишиб, 200 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

https://t.me/qarshiliklar
4.7K viewsҲусан Комилжонов, 07:12
Ochish/sharhlash
2022-08-29 08:43:48 БЕЛОРУСИЯ БИЛАН ЧОРВАЧИЛИК СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК

Ҳурматли Қашқадарёлик тадбиркорлар!

Белорусиянинг “Белплемживобъединение” бир қатор зотдор қорамол ва уруғлари хариди бўйича ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишни таклиф этмоқда, хусусан:

350 кг вазндаги зотдор “Голштейн” қорамоллари:
Сутга маҳсулдор (“Голштейн”, "Оқ-қора голштейн");
Гўштли зотларнинг ("Белгия кўк", "Симментал", "Герефорд", "Абердин-ангус", "Лимузин" ва бошқалар) уруғи дозаларнинг нархи 2 доллардан;

Қорамолларнинг сутли ва гўштли зотларининг эмбрионлари;

"Оқ-қора" ва "Голштейн" зотларининг наслдор ғунажинлари. 3-7 ойлик ҳомиладорлиги тасдиқланган ғунажиннинг нархи 1900 АҚШ долларидан. Онанинг сут маҳсулдорлиги 7000 кг, ўртача тирик вазни 550 кг дан;

"Симментал" ғунажинларини кўпайтириш. 3-7 ойлик ҳомиладорлиги тасдиқланган ғунажиннинг нархи 2000 АҚШ долларидан. Онанинг сут маҳсулдорлиги 7000 кг, ўртача тирик вазни 550 кг дан;

"Абердин-Ангус", "Лимузин", "Ҳерефорд" ва бошқа гўшт зотларининг наслдор ғунажинлари. Бир ғунажиннинг нархи 1200 АҚШ долларидан, ўртача тирик вазни 300 кг;

Наслдор қўчқорлар, "Иле-де-Франс"нинг ёрқин зотли тирик вазни 30 - 40 кг - нархи 500 АҚШ долларидан;

Тирик вазни 30-40 кг, ёрқин зотли "Суффолк", "Тексел" зотли қўчқорлар - нархи 400 АҚШ долларидан.

Шу билан бир қаторда, корхонанинг мутахассислари қорамолларни кўпайтириш ва сунъий уруғлантиришни ташкил этиш, қорамолларни боқиш ва сақлаш технологияси, ёш ҳайвонларни боқиш ва боқиш технологиясини ташкил этиш бўйича кадрлар тайёрлаш, чорва молларини боқиш рационини технологик стандартларга мувофиқлаштириш бўйича тренинглар ўтказишга тайёрлигини билдирмоқда.

Тўлиқ маълумот учун:
+998973100907

https://t.me/qarshiliklar
4.9K viewsҲусан Комилжонов, 05:43
Ochish/sharhlash
2022-08-29 05:48:48
Қашқадарёлик депутат, Президент назарига тушган тадбиркор, Наргиза Саломова ҳақида.

https://t.me/qarshiliklar
5.4K viewsҲусан Комилжонов, 02:48
Ochish/sharhlash
2022-08-28 23:29:29
Қарши шаҳрида Мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишланган байрам тантаналаридан салют базми.

https://t.me/qarshiliklar
4.8K viewsҲусан Комилжонов, 20:29
Ochish/sharhlash
2022-08-28 22:04:21
Қашқадарёда мустақиллик байрами катта тантаналар билан ўтди.

"Анонс тизер" #31йил

видео: Умид Нормуратов

https://t.me/qarshiliklar
4.7K viewsҲусан Комилжонов, 19:04
Ochish/sharhlash
2022-08-28 21:12:04
Қарши шаҳрида Мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишланган байрам тантаналаридан.

Фото: М. Комилов

https://t.me/qarshiliklar
4.7K viewsҲусан Комилжонов, 18:12
Ochish/sharhlash