Get Mystery Box with random crypto!

Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллиги байрами кенг жамоатчилиг | Qashqadaryo 24/7

Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллиги байрами кенг жамоатчилигимизда тантанали тарзда нишонланмоқда.

Ушбу кунларда кўплаб ватандошларимиз Давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланмоқдалар. Шу муносабат билан банк тизимидаги ислоҳотлар жараёнида ўзининг фидойилиги ва самарали меҳнати ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раисининг Фахрий ёрлиғи ҳамда Марказий банкнинг кумуш эсдалик тангалари билан Марказий банк Қашқадарё вилояти бош бошқармасининг бир гуруҳ ходимлари ҳам мукофотландилар.

Шу фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизни Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллиги байрами билан табриклаймиз. Юртимиз мустақиллиги, тинчлиги ва ободлиги, халқимиз бирдамлиги абадий бўлсин! Эркин ва фаровон келажагимиз йўлидаги ишларингизга омадлар тилаймиз!

Марказий банк Қашқадарё вилояти бош бошқармаси.

https://t.me/qarshiliklar