Get Mystery Box with random crypto!

Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотларининг муомалага к | Qashqadaryo xalqi 🇺🇿

Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди.
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Э.М. «Янги ҳаёт» МФЙдаги хонадонининг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил этиб, истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиги хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан жами 18,7 млн сўмлик 705 литр ёғ, 112 кг чигит ва бошқа товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда, фуқаролар  М.О. ва Б.А  «Уймовут» ҳамда «Тутзор» МФЙдаги бинолардаги яширин цехда истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулоти ишлаб чиқараётганликлари аниқланиб, жами 13,4 млн сўмлик 245 литр ёғ, 172 кг чигит ва бошқа товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ҚАШҚАДАРЁ ХАЛҚИ учун ташкил этилган махсус канал!
https://t.me/+UjOf6LoeHTEyZWQy