2022-2023 ўқув йилида Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, | QARAÓZEK RXBB | Rásmiy kanal
2022-2023 ўқув йилида Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалига ҳужжат топшириш учун йўналишлар белгиланди. Унга кўра, филиалга 2022-2023 ўқув йилида бакалавриатнинг кундузги таълим шакли учун қуйидаги йўналишлар бўйича ҳужжатлар топширилади: •Бухгалтерия ҳисоби ва аудит; •Зооинженерия (турлар бўйича) •Зооинженерия: (қоракўлчилик); •Зооинженерия (Йилқичилик ва туячилик); •Ветеринария медицинаси (фаолият турлари бўйича) •Ветеринария фармацевтикаси; •Ветеринария диагностикаси ва лаборатория ишлари; •Ветеринария санитария экспертизаси Мазкур йўналишлар бўйича филиалга жами 225 нафар талаба қабул қилинади. Бакалавриатнинг сиртқи таълим шакли учун қуйидаги йўналишлар бўйича ҳужжатлар топширилади: •Зооинженерия (турлар бўйича) •Ветеринария фармацевтикаси; •Ветеринария диагностикаси ва лаборатория ишлари; •Ветеринария санитария экспертизаси Мазкур йўналишлар бўйича филиалга жами 100 нафар талаба қабул қилинади Шунингдек, жорий йил филиалда биринчи марта магистратура бўлими очилди ва қуйидаги йўналишлар бўйича ҳужжатлар топширилади: •Биотехнология ( (маҳсулот турлари бўйича); •Чорвачилик; •Наслчилик; •Ҳайвонларнинг паразитар ва юқумли касалликлари. Мазкур йўналишлар бўйича филиалга жами 10 нафар талаба қабул қилинади. Қўшимча саволлар бўйича филиалда ташкил этилган Call-center рақамларига 99861 224-73-03, +99894 908-83-83 мурожаат қилишингиз мумкин ва расмий веб-сайтимиз орқали маълумотлар билан танишиб боришингиз мумкин.