Get Mystery Box with random crypto!

📚QAMASHI TAKM📚

Telegram kanalining logotibi qamashiakm — 📚QAMASHI TAKM📚 Q
Telegram kanalining logotibi qamashiakm — 📚QAMASHI TAKM📚
Kanal manzili: @qamashiakm
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.03K
Kanalning ta’rifi

"Kitob bilan dunyoni kashf etamiz"
Qamashi tuman axborot-kutubxona markazining rasmiy kanali. Ushbu kanal kitobxonlar uchun moʻljallangan boʻlib, kitobxonlarning maʼnaviyatini yuksaltirishda xizmat qiladi.

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-03-30 16:41:12 р, илондек тўлғониб сени ўзига бўйсундириб олди.

–Етар, эна, бўлди дедим. Шуям бировнинг боласику, нега бунча уни қийнайсиз, шунча вақт чидадим, онам деб ҳурматингизни қидим, бугун сабрим тўляпти тушундингизми? Мен биров учунмас, хотиним ва болам учун олиб келгандим қулупнойни, сизам онасиз, аёлсиз, буни мендан ҳам яхши биласизку, нега тинч ҳаётимизга заҳар соласиз, қачонгача эна, –ўзини тутиб туролмади Илёс.

–Кўрнамак бола, сен ўз онанга бақирдингми? Шу манжалақи хотинингни деб менга тик боқдингми? Ҳе, бола, қарғишимни олма, кўкармайсан, билдингми, кўакрмайсан, –овози титради Гулнор опанинг.

–Аяжон, илтимос, ўғлингизни қарғаманг, мана мени қарғанг, фақат ўғлингизни қарғаманг, ҳамма айб менда, менда аяжон, –деб зорланиб йиғлашга тушди Сарвихон. –Қулупнойни мен тайинлаган эдим, уни мен ейман деб тайинлаган едим, ўғлингизда айб йўқ аяжон.

–Иккиюзламачи, сен ўғлим билан менинг орамизага қора девор тушурдинг, сенинг касофтангни деб уйимда ҳар куни жанжал, ҳаловатимизни ўғирладинг зоти пас, афтинг қурисин, –деб елим халтадаги қулупнойларни олиб Гулнор опа ўз хонасига равони бўлди…

–Қачонгача, қачонгача бегим, мен тамом бўлдим, сабрим қолмади, сабрим қолмади, –деб ўксиб йиғлай бошлади Сарвихон.

–Йиғлама, йиғлама жоним, ҳали ҳаммаси яхши бўлади. Янги ҳовли қуриб бу ҳовлидан кўчиб чиқиб кетамиз, мен, сен ва фарзандларимиз бир бутун оила бўлиб яшаймиз. Ўшанда бу кўргуликларинга нуқта қўйилади. Онамнинг уйига меҳмон бўлиб келамиз, ўшанда қадрли бўлсак ажабмас, –деб Сарвихонни бағрига босиб, сочларини силай бошлади. Бу сўзларгина Сарвихонга яшашга куч берарди. Уни фақат шу сўзлар ушлаб турарди бу хонадонда.

–Қулупной егим келганди, томоғим тушди, ҳаммасини олиб кетди, –йиғисини тўхтата олмади Сарвихон.

–Ҳали ўзим яна олиб келиб бераман. Онамга тенг бўлиб жанжаллашиш бефойдалигини биласанку, –деган ҳам эди Нурия синглиси косада қулупной олиб келиб қолди. Ҳали 6–синфда ўқиганлиги боис унча нарсаларга аҳамият бермайдиган қизча эшикни тақиллатмасдан кириб келди.

–Ака, мана буни янгам есинлар экан. Қорнидаги жиянчамга катттттааааа фойда экан, –деди Нурияхон.

–Ким бериб юборди Нурия?, –ҳайрат билан сўради Илёс.

–Энам берди. Айтдиларки, янгам уйга чақалоқ олиб келар экан. Аммо янгам шуни баҳона қилиб ишламай ётиб олмаслиги керак экан, отамга айтди, –деб барча гапларни етказиб келди қизча.

–Раҳмат дегин энамга, сенгаям раҳмат, мана бу сенга, –дея икки дона қулупной узатди.

–Йўқ, мен емайман. Энам еманглар, янганга булар деб ҳаммасини музлаткичга солиб қўйди, биронтанг тегманглар, бўлмаса таёқ ейсанлар деб уришди, –деб бўлган гапларни айтди.

–Олинг Нурия, олинг енг, ширин экан, –деб Сарвихон қулупнойларни қайнсинглисига едира бошлади. –Ширинмикан?

–Ҳаа, ширин экан.

–Ана бу бошқа гап, –деди Илёс синглисига жилмайиб.

–Раҳмат, –деб Нурия хонани тарк этди. Илёс ва Сарвихон кутилмаган воқеадан гангиб, на хурсанд бўлишини, на хафа бўлишини билмай қолишди. Ҳартугул бу шунча кунлардан буён Гулнор опанинг илк яхши тарафга ўзгариши эди. Ҳарқалай у–она, у ҳам боланинг азиз неъматлигини яхши билади. Балким бу меҳрибончилик фақатгина келинининг қорнидаги боласи учундир, аммо барибирам яхши тарафга бир қадам ташланган эди. Келин–куёв шуларни ўйлаб кўнгли бироз хотиржам бўларди…

……………………….

Муҳаммад Юсуфнинг шундай мисралари бор…

Ёмон кунлар бир кун,
Яхши бўлар–у,
Ёмон одам яхши
Бўлмас ҳеч қачон…

Қон билан кирган феъл–атвор жон билан чиқар. Гулнор опанинг бу меҳрибончилиги дақиқаларгача чўзилди, холос. Аслида, у ўғлининг айтган гапларига аччиқ қилиб қулупнойларни, ҳатто болаларига едирмай заҳарига шу есин қабилда музлаткичга солиб қўйган экан. Буни Илёс ва Сарвихон кечки овқат вақтидагина билишди. Оилавий овқатланиш маҳали Гулнор опа Шавкат акага гап солиб қолди.

–Бошимда эрим бор, эрдай бўлиб сизам мен ва болаларига ҳеч замонда қулупной олиб келмагансиз. Ўзим бориб олиб келсам бор, бўлмаса йўқ.

–Шу масалани яна очма хотин. Олиб келса келнинга олиб келибди, бегонагамаску, набиранг учун фойдали экан, нима қилибди олиб келса? Менам сенга анор олиб келганим эсингдан чиқдими? Илёсга бошқоронғу бўлганингдаям айнан январ ойи эди. Сени кўнг
29 viewsAlisher Mirzayev, 13:41
Ochish/sharhlash
2023-03-30 16:41:06 “Хазонли кунлар. Тузоқ” (умид ва сароб)
3–қисм.

Кун тушдан оғиб, кечга қараб йўл олган бир маҳал. Қиш кунлари кунлар қисқа,тунлар узун. Ҳа деганда тушлик вақти, еғиштириб бўлар–бўлмас кечки овқатга уннаш керак. Сарвихон кечки овқат тайёрлаш мақсадида ошхонага йўл ола бошлади. Ёш келинларнинг бирдан бир катта муаммоси нима овқат қилишда. Сарвихон бу тарафдан ҳам ҳам омади чопмаганлардан, чунки қайнонасидан сўраб боши балога қолади. Илк овқат воқеасига бир тўхталсак.

Келин бўлиб келганига икки кун бўлганди. Сарвихон кечки овқатга нима тайёрлашни сўраш мақсадида қайнонасининг олдига борди.

–Ая, нима овқат тайёрлай?
–Билганингни қилавер, гўшт бор, ширин чиқмаса нўноқлигингдан, –деб жеркиб берган, шу–шу бошқа овқат борасида қайнонасидан маслаҳат сўрамайдиган бўлган. Мана, бугун ҳам овқат қилиш маҳали Сарвихоннинг ичига ола мушук кириб, жойлашиб, тирнай бошлаган. Чунки ҳар овқатдан баҳона, камчилик топишга уста бўлиб қолган Гулнор опа Сарвихонга қандай қилиб бўлмасин босим ўтказиш пайида. Ҳеч айб топмадими овқатнинг туридан айб қидириб бошлайди. Ош бўлган куни шўрва ичкиси келганини айтиб бақирса, шўрва бўлган куни ош егиси келганини айтиб келинига азоб беради.

………………………..

Қўлида қола елим халта (салафан пакет) кўтариб келган Илёс тўғри ўз хоналарига йўл олди. Буни деразадан кузатиб турган Гулнор опа ўғлининг ғалати ҳаракатини кузатиш ва қора елим халтадаги нарсанинг нима эканлигини билиш мақсадида ҳар доимгидек жойи–келин–куёвларнинг хонаси деразасининг ёнига ўтириб олди ва уларни пойлай бошлади.

Илёснинг хонасига кириб кетганини ошхонадан кузатиб турган Сарвихон югуриб орқасидан кириб келди.
–Келдингизми бегим?, –ҳол сўради Сарвихон.
–Ҳмммм, бегиммиш, ичидан пишган писмиқ, –ичида тўнғиллади Гулнор опа.
–Келдим, мана бу сенга, –дея қўлидаги қулупнойлар солинган елим халтани узатди. Сарвихон халтачани очиб ичидаги қип–қизил бўлиб товланиб турган қулупнойларни кўриб севиниб кетганидан ўзида йўқ эди. Чунки унинг бутун иштаҳаси фақат қулупнойни талаб қиларди, бу эса хомилага фойда эди.
–Вой бегим, катта раҳмат. Худди эндигина узулгандек турибди. Айтганча, ҳозир қулупнойларнинг вақти ўтган, қаерлардан топдингиз, нархиям осмон бўлса керак–а?
–Сен узумини егинда, боғини сўрама, ана, сандиқчанга солиб қўйгинда уч–тўрт донадан егин, –овозини пасайтирди Илёс.
–Хўп бўлади ўзимнинг меҳрибоним, –дея Сарвихон ҳам овозини пасайтириб, эрининг юзидан чўлп этиб ўпиб қўйди. Буларнинг барчасига бевосита гувоҳ бўлиб турган Гулнор опа ўзига сиғмас даражада қизишиб кетди ва ўзини тутиб туролмасдан важоҳат билан сапчиб ўрнидан турди–да, деразадан ичкарига бошини суғиб, икки ёшга бақира кетди:

–Эр бўлмай ҳар бало бўл лапашанг, онанга, сингилларинга бир марта олиб келмаган қулупнойни қишнинг қоқ ўртасида мана бу ойимчанга олиб келдинг, –дея оғзидан ҳақоратлар ёғила бошлади.
–Эна, тушунсангизчи, келинингиз шунга боши қоронғу бўлибди, олиб бермасам хомлага зарари бор дейишганку, –деди Илёс ўзида куч топиб.
–Мен ҳам туққанман, бир эмас тўрттани туққанман, аммо биронтангда нағма қилмаганман. Чунки бизнинг кўзимиз тўқ бўлиб, ҳеч нарсага зориқмай, ўсганмиз. Мана бу гадойинг нафсини тиёлмасдан сенга қулупнойни баҳона қилибди, биласанми ҳозир бунинг килоси қанча туришини? Қулупнойни энди кўраётгандир бу қурумсоқинг, –деб Сарвихонни яна камситишга тушди. Буни кўтаролмаган Сарвихон кўзларига ёш олиб, елим халтани олиб қайнонасининг олдига қўйди.

–Олинг, олинг ая, емаганим бўлсин, олиб бориб енгизлар, фақат… фақат ота–онамни камситишни бас қилинг, биз гадой бўлиб бирон марта бировнинг ҳовлисига ош–нон тиланиб бормадик, топганимизга шукур қилиб яшадик, бизда мол–дунё кўп бўлмаса ҳам файз кўп, –деб йиғлай бошлади азоблардан бўйнигача тўлиб борган Сарвихон.

–Ҳооооо, файз кўп дегин, ўша файзинг қорнингни тўйғазмайди, бу ерда сенинг фикрингни ҳеч ким сўрамади, ўғлимнинг устига чиқиб олдинг, уни эговлаб, бўйнидан ип ўтказишни бас қил, –жазавага тушди қайнона.

–Бўлди, тортишмангизлар, эна, сизга қулупной керакми? Ана, олдингизда турибди, олинг, бошқа олиб келмайман. Жанжални еғиштирингизлар, шундоғам жанжалдан тўйиб кетдим.

–Ҳаммасига мана бу супургинг айбдо
29 viewsAlisher Mirzayev, 13:41
Ochish/sharhlash
2023-03-30 16:40:48 ​​Иккинчи қисм тугади. Воқеалар ривожини кузатиб боринг. Энди энг қизиқарли ва ҳаяжонли ва кўзёшларни оқизувчи аламли кунлар бошланмоқда. Оиланинг барча муаммоларини очиб беришга ҳаракат қиламан ва бу барчамизга яна бир ибрат мактаби бўлди, насиб қилса. Сарвихонни ҳали олдинда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган синовлар кутиб турибди, сизлардан фақат бир нарса, сабр билан ўқишни сўрайман.

Алижон Сафаров ижодидан.
Давоми бор.

Do'stlar bilan bo'lishing
31 viewsAlisher Mirzayev, 13:40
Ochish/sharhlash
2023-03-30 16:40:32 бағрига–қучоғига қўш қўллаб топширганига чидай олмас, аммо бир нарсани унутмаслиги керак, қачонлардир ўзи ҳам худди келини каби кимнингдир боласини қучоғига олган, у ҳам келин бўлган. Қолеверса, бу–ҳаёт қонуни, унда барча жуфтини топиш керак, қайноналардан бир талаб–келинни қизидек қабул қилиш, куёвболадан бир талаб–онани ўнг қўлда, хотинини чап қўлда асраш, келиндан бир талаб–қайнонанинг меҳрини қозониш. Уч томонки ўзаро ҳамкорлик қилишса, у оила узоқ яшайди ва меҳр оқибат ҳамроҳи бўлади. Аммо Гулнор опадек қайноналарга бу гаплар таъсир қилмас, келини Сарвихоннинг ҳар бир ширин сўзига заҳарли жавоб қайтарар, аяжон деса, аянгмасман дер эди...

........................

Орадан икки ой ўтди. Бу орада Сарвихон қайнонасининг гапларига ҳам ўрганиб бўлган эди, энди авалгидек йиғламас, барига қўл силтарди. Фақат у жуда ҳолдан тойиб, ориқлаб кетганди. Чунки инсон катта–катта еб ичгани билан меҳр кўрмаса, егани ўзига сингмайди. Уни ғам адо қилиб борарди, қайнонаси шу вақтгача бирор марта ширин сўзини тенг кўрмади, ҳар сафар эрталаб туриб салом берса, алик ҳам олмасди. Баъзида ухлаб қолиб, кечроқ уйғонса, маҳаллани бошига кўтариб дод соларди. Келинмас илон, мени ёмон десизлар келинимнинг ўзи ёмон, менга кун бермайди, то тушгача ухлайди деб қўни–қўшниларга жар соларди. Шавкат ака хотинининг характеридн тўйиб кетган, торитишишнинг ҳожати йўлигини билар эди.

.....................................

Сарвихон ўзидаги ўзгаришларни сезар, негадир кўнгли айниб, кўнгли фақат қулупной ейишни тусарди. Бунинг сабаби битта–у хомиладор бўлган эди. Буни эшитган Илёснинг хурсандчилиги ичига сиғмас эди, у бу бахтдан сармаст бўлиб, Сарвихонни кўтариб, хонани гир айланиб ерга қўйди.

–Бегим, –деди Сарвихон ноз билан. У Илёсни доим шундай чақирарди.
–Эшитаман ҳаётим.
–Менинг қулупной егим келяпти.
–Хўп бўлади онаси, –деб пешансидан ўпди. –Сен ва бола учун нима керак бўлса тортинмасдан айтавер.
–Фақат кўпроқ олиб келинг, ўзим сандиқчамга яшириб қўяман, егим келса уч–тўрт дона еман.
–Буёғидан хавотир олма, –дедию қулупнойга йўл олди. Ташқари совуқ, қишнинг айни ўрталари. Илёс онасига бу хушхабарни айтиш учун хонасига йўл олди.

–Эна, уйдамисиз?
–Кел болам, кел.
–Эна бир янгилигим бор, –ичига сиғмас эди Илёс.
–Айтақол ичимни сиқмасдан.
–Тез орада набирали бўласиз энажон, эшитяпсизми, набирали.)))
–Фақат шуми? Эрга теккан хотин туғмасдан нима қилсин. Туғадида, шунга сени шунча ҳовлиқтриб юбордими ичидан пишган писмиқ хотининг.
–Эна, бу нима деганингиз, менинг ҳаётим сизга қизиқмасми?
–Йўқ, қизиқмас, бориб амманга айт, топган ҳам ўша, олиб берган ҳам.
–Эна, ахир онамсиз, болангизманку, –ичига сиғмади боланинг. Онасининг бу бемеҳрлиги Илёснинг юрагига катта олов солиб қўйди. –Майли, эна, онамсиз, аммо келинингизда айб йўқку, нега уни ёмон кўрасиз, келган кунидан уни сиқувга олиб, жеркиб келасиз, биз иккаламиз ҳам болаларингизмизку.
–Ҳа хотинқули, хотининг бўйнингдан ип ўтказиб олибдику латта бола. Ўзим ҳам айтдим бу иккаласи пичирлашиб иржайишдан бошқа иши йўқ деб. Хотининг қучоғингда илондек тўлғониб мени сенга ёмон кўрсатиб ташлабди.
–Бўлди, эна, тортишиш ниятим йўқ, шунчаки сизни хурсанд қилай дегандим, аммо адашибман, –деб хонадан чиқа бошлади.
–Ойимчанга айт, туғаман экан деб ётиб олмасин, ўз ишини билиб–билиб қилсин, –деди онаси. Илёснинг кўзларига дунё тор бўлиб кетди. У онасини таниёлмаё қолганди. Хурсандчилиги бир лаҳзада саробга айланди. У нима учун Сарвихоннинг тунлари йиғлаб чиқишини энди билганди. Онаси ўз боласини аямаганда ўзганинг боласини аярмиди. Ҳаёллари чалкашиб кетган Илёс Сарвихон ва қорнидаги жажжи фарзанди учун қулупной олиб келиш мақсадида бозога қараб йўл олди. Тақдир бу икки ёшга яна не не синов ва азоблар юбориши ёлғиз Яратганга аён эди. Орада яна бир ёш оиланинг таназзулга юз тутиб, ажралиб кетишидек катта муаммо бор эди. Чунки қайнонанингт асл мақсади ҳам шу–келинни ҳайдаш. Энди ҳамма гап Сарвихонда, ё сабр қилиб тилини тиш орасида ташлаб яшайди, ёки бўлмасам... йўқ, буни гапиришга ҳали эрта...
34 viewsAlisher Mirzayev, 13:40
Ochish/sharhlash
2023-03-30 16:40:25 , ўзим шундай.
–Тўғрисини айтинг, янгам сизга бирон нима дедими? Яширманг қизим.
–Аммажон, аямлар мени хоҳламаяптилар, урушиб бердилар, ўғлимнинг тенгимассан дедилар, нега бундай қилдингизлар аммажон, –дея йиғисини тўхтата олмади Сарвихон.
–Бунинг ҳаммасини Илёсжон учун қилдим, унинг бахтсиз бўлиб бораётганини кўриб чидаб туролмадим. Янгамнинг шу характерини деб бормаган жойимиз, қолмаган эшигимиз қолмади, икки йилдан буён шу аҳвол, сизга совчиликка атайин олиб бормадик, чунки доимгидек ишнинг расвосини чиқариши тайин эди.
–Аммо алдадингизларку ота–онамни.
–Алдамадик жоним қизим, мана, Илёсжоним тила йигит, феъл–атвори бирам юввош, шу онанинг боласи демайсан киши, кўринишини айтмасам ҳам бўлади, маҳаллада ортидн юрмаган қиз қолмаган ҳисоб, аммо биронтасини ота–онаси беришмади, қайнонаси ёмон деб беришмади. Онасининг урушқоқлигини деб Илёсжоним сиқилиб юришини, бошқалардан кам бўлишини ҳазм қилолмадик, мана, ҳозир икковларингиз узукка кўз қўйгандексиз, менинг бир илтимосим, янгамнинг гапларига аҳамият берманг, индамай қўйиб енгинг, муҳими Илёсжон сизни яхши кўради. Кўзларида бахт ёниб турибди жиянимнинг, мени тушундингиза келин?
–Хўп аммажон, фақат тез–тез келиб келиб туринг, –кўзлари жавдираб қаради Сарвихон.
–Вой қизим, албатта тез–тез келиб тураман, сизнинг ёнингизга келиб кетавераман, –деб пешанасидан ўпиб қўйди Қумри амма. –Қизим мен уйга борай, сиз елиб–югуриб хизмат қилаверинг, бирон гап бўлса мени чақиринг, уйим шундоққина маҳалланинг бошида.
–Хўп аммажон, яхши боринг.

Қумри амма хонадан чиқиб ҳовлида ўтирган Шавкат аканинг ёнига борди.

–Ака, мен уйга борай, яхши ўтирингизлар, янгамга айтинг, келинни кўп қийнамасин, ҳарқалай бировнинг боласи.
–Қумри, янгангнинг тилини биласан, менам шу жиянларингни деб чидаб, тилимни тишлаб яшаяпман. Юрагим сиқиладиган бўлиб қолган охирги пайтларда.
–Ўзингизни асранг акажон.
–Майли, жиянларга, куёвимга салом айт.

...............................

Шу тарзда кунлар ўтар эди. Гулнор опа ўзининг хурмача қилиқлари билан Сарвихонни азоблашда давом этарди. Қумри амма кун орада келиб кетар, Сарвихоннинг дардига малҳам бўларди. Гулнор опа баъзан шундай қилиқлар қилардики, унинг айтган гаплари Сарвихоннинг юрагига пичоқдек қадаларди, унинг юрак оғриғига фақат бир нарса–Илёснинг муҳаббат даво бўларди. Ҳар гал “Сен менинг ҳаётимсан, мени ўйла, бошқа нарсанимас” деган гаплари унга тасалли берарди. Келин бўлиб келганидан унинг бўйнига овқат қилиш, тандирда нон ёпиш ва бошқа уй рўзғорлари тушган эди. Гулнор опа ҳали ёш бўлишига қарамай қўлини совуқ сувга урмасди, боз устига кечаси ярим тунгача Сарвихонга кир ғарамлаб ташлаб ювдирарди. Ёки бўлмаса бир баҳона топиб икки ёрни ярим кечгача бир–биридан айириб, камига улар чимилдиққа кириб кетганларидан кейин ҳам эшикни бориб тақ–тақлатиб “Эртароқ ухланглар, яна эрталаб кеч туриб ётманглар” деб кетарди. Бу нарсага ҳатто Илёс ҳам ҳайрон, онасини таниёлмасди. Сарвихоннинг бирдан бир овунчи, сабр тоғи бўлган турмуш ўртоғи, беги уни ҳар қандай қийинчиликларга бардошли бўлишга ундарди. Гулини севган тиконини ҳам эъзозлайди деганларидек у Илёснинг онаси бўлганлиги учун ҳам қайнонасининг қилиқларига, пичинг ва камситишларига бардош берарди, тўғри, баъзида хонасига кириб юзини ёстиққа босиб ўкиб–ўксиб йиғлар, ичидаги бор аламини шу кўзёшлар ивазига ювиб кетарди. Буни фақатгина қайнонасидан азоб еган, туртки еб, камситишлар кўрган келинларгина билади, холос. Она–мўътабар зот! Аммо уларнинг баъзиларидаги хусусиятлар, манманлик, кибр, ўғлини рашк қилиш ва бошқа камчиликлар ёш оилаларнинг ажрашиб кетишига сабаб бўлмоқда, жиндек нарсани бўрттириб, катта тоғдек муаммога айлантириб, орада икки ёшни ажратиб қўйишмоқда, она деганда меҳрибон, оқкўнгил, ширинсўз, ўғлини келинидан келинини ўғлиданда кўпроқ яхши кўриши керак бўлган етук аёл кўз олдимизда гавдаланади, афсуски ҳозирги она–қайноналарнинг ярмидан кўпи келин олиб, ўғлига ҳам, келинга ҳам чап бўлиб, уларни турли азобларга солишмоқда, бунинг гувоҳи бўлмаган одам бўлмаса керак. Балким ўғлини рашк қилиб, тўққиз ой қорнида кўтариб, то катта бўлгунча оқ ювиб, оқ тараб юриб, одам бўлиб қолганда бир қизнинг–келининг
35 viewsAlisher Mirzayev, 13:40
Ochish/sharhlash
2023-03-30 16:40:17 “Хазонли кунлар. Тузоқ” (қувонч ва ғам тўқнашуви)
2–қисм..


Сарвихон қайнонасининг заҳарханда гапларидан аламини кўз ёшларидан олди ва ўзига келиб, келинлик юмушларини бажариш мақсадида ҳовлига чиқди. Ошхона сари йўл олар экан, ҳовлига кимдир кириб келаётганига кўзи тушди. Бу Қумри амма эди, аслида, Сарвихонни топган мана шу Қумри амма эди.

–Келинг аммажон, Ассалому алайкум, –дея эгилиб таъзим бера бошлади.
–Ва алайкум ассалом, кўп яшанг, бахтли бўлинг, ўзингиздан кўпайинг, –деб амма узундан–узун тилаклар билдирди.
–Амма, юринг уйга, аямлар чой ичишмоқда, –деб аммани уйга бошлади. Эшик очилиб, Қумри амма уйга кирди.

–Ёқимли иштаҳа, эраталабдан кўзларингиз учииииб турганмиди янга, –ҳазил қилди Қумри аммо.
–Келинг, ўтиринг, –дея жой кўрсатди Гулнор опа.
–Келин югуриб хизматингизни қиляптими?
–Хизматимни қилмай ҳар бало бўлсин, сизлар мени алдаб, ўзига тўқ оила, қиз ҳам гўзал, ёш дегандинглар. Ўзим совчиликка борай десам биргалашиб қайтрдинглар, –жиғибийрон бўлди Гулнор опа.
–Қачонгача шунақа характерда юрасиз янга? Дастингиздан жияним бахтсиз бўлиб юриши керакмиди? Маҳаллада жанжаллашиб ёқалашмаган хотин қолмаган, борган жойимиздан рад жавоб олдик, энди жиянимнинг бахти очилганда шуниям кўп кўряпсизми?, –жаҳл билан гапирди Қумри амма.
–Бола меники, мен туққанман тўққиз ой кўтариб, келинниям ўзим топардим, сизларга ўхшаб зоти пастларнинг қизинимас, манаман деган министрларнинг қизини олиб берардим.
–Бу қудаларингиздан устунлик жойингиз борми? Ўғлинггиз Россияга бориб, бели майиб бўлиб қурилишда ишлайди, акам эса мактабда оддий ўқитуви, қачонгача одамлардан ўзингизни баланд тутасиз?
–Оилавий ишларимизга аралашишга ҳаққингиз йўқ эди хонадонимни жанг майдонига айлантирманг.
–Сиз бор ҳар қандай жой уруш майдони, –деб Қумри аммо гапини тугатмасиданоқ Шуҳрат аканинг жаҳли чиқиб кетди.

–Э бўлдида энди, тортишишни бас қилинглар, келиннинг ҳурмати уч кун чакакларингни ўчириб туринглар.
–Ака, аслида ҳамма айб сизда, янгамни умуман қайтармадингиз, онам бечорани ҳар куни гап билан қон касал қилиб, давление қилиб ўлдириб юборди, –йиғлашга тушди Қумри хола.
–Оғзинга қараб гапир, мен буғиб ўлдирмадим, ажали келди–ўлди. Қачонгача менга ҳасад қиласан, сен бу ерда аммасан, бошқа нарсамас, келгинда қ.....б кет, –сансираб удағаёлаб кетди Гулнор опа.
–Синглимни сансирама, оғзинг қараб гапир, –қўлини мушт қилди Шуҳрат ака.
–Э ўзингизни босинг, шу опа–сингилларингиз мени умрим бўйи тупроқдек оёқ ости қилиб келишди, сизга тегиб нима кун кўрдииииимммм, уҳуууу, –йиғига тушиб кетди Гулнор опа.
–Бошланди, бўпти ака, янги келинни эҳтиёт қилингизлар, унинг ширин ҳаётини заҳарга айлантирмангизар. Бечора қиз, биринчи кундан шунча даҳмазанинг гувоҳи, Илёс жияним тилла бола, бир оғиз аралашмайди, мен кетдим, –дея ўрнидан қўзғалди.
–Анави қари келинингизниям олиб кетинг, топган қурумсоғингизни ўзингиз уйингизда сақланг, –додлашда давом этди Гулнор опа.
–Сизга Худо кифоя қилсин, шу тилингизни деб акамни элдан, ёру жўрадан, қавму қариндошдан айиридингиз, чидадик, акамнинг ҳаёти бузилмасин, жиянларимиз тирик етим бўлиб қолмасин дедик, аммо энди жиянларимизнинг бахтига чанг солсангиз, аяб ўтирмаймиз, акам қилолмаган ишни биз қиламиз, –дедию ҳовлига қараб йўл олди.
–Сен ўзингнинг оилангни ўйла, менинг оиламга тумшуғингни суқма, бор кетавер, келмасангам бўлади бошқа, –заҳрини сочиб қолди Гулнор опа.
–Сен хотин мени бир умр эзиб ўтяпсан, афсус, –дея аламзадалик билан Шавкат ака хонадан чиқиб кетди.

Бўлиб ўтган жанжалнинг гувоҳи бўлган Сарвихон келинлик либосида хонасида йиғлаб турарди. Қумри амма хонага кирар экан, томоқ қириб кириб келди.

–Хммм, кимдир борми?
–Келинг амма, кўзёшларини артди.
–Келин, Илёсжон қани?
–Нонуштадан кейин кўчага чиқиб кетганди.
–Ёнимга ўтиринг келин,жой кўрсатди Қумри амма.
–....
–Келин, Сарвихон, аввалам бор сизларга ҳеч кимда йўқ бахтни тилайман, жияним билан бир умр қўша қариб, бахтли бўлингизлар. Янгамга ўхшаб Илёсжонимнинг ҳаётини дузахга айлантирманг жоним қизим, сиздан шуни утиниб сурайман, –йиғлаб юборди Қумри амма.
–Унақа деманг аммажон, бундай бўлмайди.
–Кўзларингиз нега қизаркан, тўғрисини айтинг, йиғладингизми келин.
–Йўқ
43 viewsAlisher Mirzayev, 13:40
Ochish/sharhlash
2023-03-30 16:40:00
ОҚШОМ МУТОЛААСИ

ХАЗОНЛИ КУНЛАР
46 viewsAlisher Mirzayev, 13:40
Ochish/sharhlash
2023-03-30 16:38:12
#befarqemasman

Mark Riz, tarjimon va tadqiqotchi (AQSh):

— Men O‘zbekistonda bo‘lajak referendumni va mamlakat Konstitutsiyasiga o‘zgartirishlar kiritilishini qo‘llab-quvvatlayman. Sizlarda bo‘layotgan islohotlar AQSh tarixiga ham o‘xshab ketadi. Biz yozgan Konstitutsiyada har jabhada inson huquqlari bor edi. Ishonamanki, O‘zbekiston ham o‘z Konstitutsiyasida shu jihatni qo‘shadi. Men #befarqemasman. Men uchun mamlakatingiz ijtimoiy-siyosiy hayotida ishtirok etish juda yoqimli.

@menbefarqemasman
15 viewsAlisher Mirzayev, 13:38
Ochish/sharhlash
2023-03-30 15:03:18
#befarqemasman

Рустам Эгамуродов, оилавий болалар уйини ташкил қилган (Чирчиқ шаҳри):

— Оилавий болалар уйини яратиш тўғрисида 2007 йилда қарор чиққанди. Бугунги кунда аёлим билан 14 нафар чин етим болаларни тарбия қилмоқдамиз. Уларга уй-рўзғор ишларини, касб-ҳунарни ўргатиб келмоқдамиз. Мен фарзандларимнинг келажагига #befarqemasman.

@menbefarqemasman
17 viewsAlisher Mirzayev, 12:03
Ochish/sharhlash
2023-03-30 13:58:05
#befarqemasman

Оқила Жаҳонгирова, Наманган шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази ўқитувчиси:

— Икки нафар фарзандим бор. Ўғлим 8, қизим 5 ёшда. Ёш болаларим борлиги сабабли икки марта ишга қабул қилинмаганман. Янги Конституциямизда бу масала алоҳида киритилибди, бундан жуда хурсанд бўлдим. Чунки биз каби аёллар ҳам ишлаб, Ватанимиз равнақига ўз ҳиссамизни қўшоламиз. Ўз келажагим ва фарзандларим келажагига #befarqemasman. Барчангизни референдумда фаол иштирок этишга чақираман.

@menbefarqemasman
18 viewsAlisher Mirzayev, 10:58
Ochish/sharhlash