Get Mystery Box with random crypto!

​​БАРОАТ КЕЧАСИ ЯҚИН КОЛДИ, ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ!!!          БАРО | ℚᎯℒᏰᏕᏐℤᏐℳ

​​БАРОАТ КЕЧАСИ ЯҚИН КОЛДИ, ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ!!!

         БАРОАТ КЕЧАСИ.

Шаъбон ойида рўза тутиш учун энг афзал дамлар яқинлашмоқда. Бароат кечасини ҳам ғафлатда ўтказиб юборманг!  Нимаики сўрайдиган нарсангиз бўлса, айнан шу кеча Аллоҳдан сўранг, чунки бу кеча Аллоҳ таъоло - "Сўрайдиган борми?  - Бераман" дейдиган кечадир.

БАРОАТ КЕЧАСИ ҚАЙСИ ТУНГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ?

Бароат кеча Шаъбон ойининг 14-сидан 15-кечасига тўғри келади.
Милодий йил ҳисоби бўйича эса бу йилги Бароат кечаси:
— Бир тақвимга кўра 6-мартдан 7-мартга ўтар кечасига тўғри келади
— Шаъбоннинг яримидаги кечада бедор бўлиб ибодат, истиғфор ва дуо билан машғул бўлишликни тавсия қиламиз.
ҚАЧОН РЎЗА ТУТАМИЗ?
6-март-2022-йил
7-март-2022-йил
8-март-2022-йил
Оғиз ёпиш  ва очиш вақти: (Тошкент вақти билан )
Душанба :         05:17 --- 18:23
Сешанба :         05:15 --- 18:24
Чоршанба :       05:14 --- 18:25
(Саҳарлик вақти эҳтиётини инобатга олиб белгиланган)

ҚАНДАЙ НИЯТ ҚИЛАМИЗ?
Саҳарлик нияти: Шаъбон ойининг нафл рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳу Акбар.
Ифторлик нияти: Эй Аллоҳим, ушбу рўзамни фақат Сенинг учун тутдим ва Сенга имон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва Сенинг берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй, гуноҳларни авф қилувчи Аллоҳ, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират айлагил ва ёрлақагил.

Эслатма: ТОШКЕНТДАН БОШҚА ШАҲАРЛАРДАГИ ВАҚТЛАР ФАРҚИ (дақиқа)
Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)
Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)


@Sabrligim_Onajonim