Get Mystery Box with random crypto!

꧁💗𝐐𝐀𝐋𝐁𝐒𝐀𝐃𝐎 𝐊𝐀𝐍𝐀𝐋𝐈💞꧂

Telegram kanalining logotibi qalbsado — ꧁💗𝐐𝐀𝐋𝐁𝐒𝐀𝐃𝐎 𝐊𝐀𝐍𝐀𝐋𝐈💞꧂ 𝐐
Telegram kanalining logotibi qalbsado — ꧁💗𝐐𝐀𝐋𝐁𝐒𝐀𝐃𝐎 𝐊𝐀𝐍𝐀𝐋𝐈💞꧂
Kanal manzili: @qalbsado
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 5.46K
Kanalning ta’rifi

Бошқаларни фикри, билан яшайдиган, одам
Ҳеч қачон, буюкликка, эришмайди Шундай экан.
Ҳар кимни, ўз фикри, ва ўрни бўлсин☝
Тугилган кун табриклари пулли!!!!!!👈👈👈
Reklama uchun admin: @Maga_Sultanov
✍️ @Maga_Sultanov
Умида Азиз

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2023-05-12 22:01:27
Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,

Махшарда соя бўлсин бошларингизга.

Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,

Росулуллоҳ кирсин тушларингизга.



Аллоҳумма солли аълаа Саййидина Муҳаммад

ХАЙРЛИ ТУН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг


𝐐𝐀𝐋𝐁 𝐒𝐀𝐃𝐎𝐒𝐈
#Siz_sevgan
🅺 🅽 🅻

🆀︎ ︎🅻︎ ︎

🆂︎ ︎🅳︎ ︎🆂︎🅸︎

═══ ❁ ❁ ═══
@Qalbsado
═══ ❁ ❁ ═══


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ꧁ 𝐐𝐀𝐋𝐁 𝐒𝐀𝐃𝐎 𝐊𝐀𝐍𝐀𝐋𝐈 ꧂


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ꧁ 𝐐𝐀𝐋𝐁 𝐒𝐀𝐃𝐎 𝐊𝐀𝐍𝐀𝐋𝐈 ꧂


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ꧁ 𝐐𝐀𝐋𝐁 𝐒𝐀𝐃𝐎 𝐊𝐀𝐍𝐀𝐋𝐈 ꧂


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ꧁ 𝐐𝐀𝐋𝐁 𝐒𝐀𝐃𝐎 𝐊𝐀𝐍𝐀𝐋𝐈 ꧂


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ꧁ 𝐐𝐀𝐋𝐁 𝐒𝐀𝐃𝐎 𝐊𝐀𝐍𝐀𝐋𝐈 ꧂


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ꧁ 𝐐𝐀𝐋𝐁 𝐒𝐀𝐃𝐎 𝐊𝐀𝐍𝐀𝐋𝐈 ꧂


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ꧁ 𝐐𝐀𝐋𝐁𝐒𝐀𝐃𝐎 𝐊𝐀𝐍𝐀𝐋𝐈 ꧂
202 views꧁༒☬ℜ؏αᏞ_ᏦιηG☬༒꧂, edited  19:01
Ochish/sharhlash
2023-05-12 22:01:27

Хайрли Тун

Ҳаёт - афсонавий, сахий ва ҳайратда қолдирувчи совға.

Ҳар бир кунда ҳаётдаги мўъжизалар учун шукрона айтинг.

Атроф-олам ҳам сиз каби раҳмат, шукрона эшитишни яхши кўради. Шукур қилинг ва янада кўпроғига эришинг.

Бу айни ҳақиқатга ишонишга сизни чақириб қоламан...
Хайрли тун азизларим мехр нурингиздан барчани бахраманд килинг......


Яқинларингизга улашинг
✿❀┄┅┅✿❀✿❀┄┅┅✿❀

https://t.me/Qalbsado


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ꧁ 𝐐𝐀𝐋𝐁 𝐒𝐀𝐃𝐎 𝐊𝐀𝐍𝐀𝐋𝐈 ꧂


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ꧁ 𝐐𝐀𝐋𝐁 𝐒𝐀𝐃𝐎 𝐊𝐀𝐍𝐀𝐋𝐈 ꧂


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ꧁ 𝐐𝐀𝐋𝐁𝐒𝐀𝐃𝐎 𝐊𝐀𝐍𝐀𝐋𝐈 ꧂
162 views꧁༒☬ℜ؏αᏞ_ᏦιηG☬༒꧂, edited  19:01
Ochish/sharhlash
2023-05-12 22:01:26
ҲАЁТДАГИ ЭНГ МУҲИМ НАРСА НИМА БИЛАСИЗМИ?

эркак ёки аёл бўлишингиз муҳим эмас
бошлиқ ёки ходим бўлишингиз энг муҳим нарса эмас
кенгчиликда ёки тақчилликда кун кечиришингиз ҳам энг муҳим нарса эмас
илм талабида ёки дунё талабида юрганингиз энг муҳим нарса эмас
дўстларингиз оз-кўплиги ёки уларни сизга суяниши энг муҳим нарса эмас
фарзандларингиз оз ёки кўплиги ёки умуман фарзанд доғида яшашингиз энг муҳим нарса эмас

Энг муҳим нарса ҳақида Аллоҳ таоло қиёмат сураси 22-23 оятларида шундай марҳамат қилади:
“У КУНДА ЧИРОЙЛИ ЮЗЛАР БЎЛИБ, РОББИСИГА НАЗАР СОЛИБ ТУРАРЛАР”

ва бошқа кўп оятларда: - “У КУНДА УЛАРГА ХАВФ ҲАМ ЙЎҚ. УЛАРГА МАҲЗУНЛИК ҲАМ ЕТМАС” деб марҳамат қилади.
Бу ҳаётдаги энг МУҲИМ нарса - РОББИНГИЗГА хавф-хатардан холи, чиройлик юз ва мақбул амал билан йўлиқишингиздир.
Барчангизга Роббимнинг жамолини, Фирдавс жаннатини тилаймиз.

Хайрли тун, қадрдон...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг

https://t.me/Qalbsado


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ꧁ 𝐐𝐀𝐋𝐁 𝐒𝐀𝐃𝐎 𝐊𝐀𝐍𝐀𝐋𝐈 ꧂


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ꧁ 𝐐𝐀𝐋𝐁𝐒𝐀𝐃𝐎 𝐊𝐀𝐍𝐀𝐋𝐈 ꧂
151 views꧁༒☬ℜ؏αᏞ_ᏦιηG☬༒꧂, edited  19:01
Ochish/sharhlash
2023-05-12 21:58:32 HAMSHIRALAR





ZAFAR NUR NURUDDINOV



ZULFIYA


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ꧁ 𝐐𝐀𝐋𝐁𝐒𝐀𝐃𝐎 𝐊𝐀𝐍𝐀𝐋𝐈 ꧂
161 viewsZulfiya Mardonaqulova Abdulakimovna, edited  18:58
Ochish/sharhlash
2023-05-12 19:03:01 Насаб

Кичик давра йиғинларда отахонлар “Кимлардансан?” деб сўрашарди. “Фалончиларданман”, десангиз, “Боболаринг зўр одам эди. Худо хоҳласа, сен улардан кам бўлмайсан, кўп китоб ўқи, ҳаракат қил!” дердилар. Бошқалардан ҳам бир-бир сўраб, “Шунақами? Сенинг авлодинг фалончилардан, сеники фалончилардан. Сенинг авлодинг ҳам улуғлардан, Худо хоҳласа, сизлар улардан ҳам буюк бўласизлар, аждодларингизга муносиб бўлинг!” деб ёшларга далда беришарди. Бирон кишига сенинг аждодларинг ёмон, пасткаш демасдилар. Мақсадлари ёшларни эзгуликка бошлаш, уларнинг кўнглини қолдириб, синдиришни истамаганлар. Аждодларимизнинг олижаноб сифатларини эшитиб, уларга ўхшашга интилар эдик. Уларнинг сиймолари кўз ўнгимиздан кетмасди.

1970 йиллар эди, бир куни ёши тўқсонларга яқинлашган бир отахон уйимизга меҳмон бўлиб келди. Суҳбат асносида боболаримдан бирининг ҳаётини ҳикоя қилиб берди.

– Аждодларингдан Эгамберди деган бир зот ўтган. Ниҳоятда пок қалбли, тақводор, Аллоҳдан чин дилдан қўрқадиган инсон эди. Масжидга бошида салла, эгнида яктак, оқ кўйлак, оқ шалвар, маҳси-кавуш кийиб келарди. У одам жун савдоси билан шуғулланарди. Ўн-ўн беш эшакка жун ортиб Самарқанддаги бозорларнинг бирида сотарди. Ўша пайт Оқдарё ва Қорадарё (Зарафшон) пишқириб оқарди. Икки дарёни кечиб ўтиш минг машаққат эди. Шу машаққат ва оғирликларни енгиб, тижорат қиларди. Шаҳарга боришда эшакларнинг ҳаммасига жун ортар, биттасига ўзи минарди. Жунни сотиб, қайтишда ҳаммасини олдига солиб пиёда ҳайдаб келарди. “Бой бува, нимага эшакларингизни бирига миниб олмасдан, ҳаммасини пиёда ҳайдаб келасиз?” деган саволга: “Савдодан қайтишимда биронта эшакка юк ортмайман. Ҳаммаси юксиз қайтади. Буларнинг ичида биттасига миниб юк бўлсам, қолганлари юксиз бўлса, қиёмат куни минган эшагим, Аллоҳ таолога: “Бу банданг менга зулм қилди. Мени миниб, бошқа эшакларни минмади, адолат қилмади!” деб даъво қилса, нима қиламан, деб жавоб берган экан.

Шу сабаб: “Асл айнимас, олтин зангламас”, деган мақол бежизга айтилмаган. Зеро, яхши одамларнинг фарзанди барибир яхши бўлади. Орада маълум вақт ёмон бўлса, дарров маломат қилманг, чунки пок наслли фарзандлар куни келиб энг яхши одам бўлишига шубҳа йўқ. Ёмонларнинг фарзандларидан ҳам яхшилар чиқади. Чунки ота уруғ ёмон бўлиб, она томон яхши бўлади ёки бунинг акси бўлади. Албатта, бу фарзандларга ўтади. Аммо икки томон ҳам мункир, бетавфиқ, насли тайинсиз бўлса, бундайлардан яхши одам чиқиши даргумон. Асли ёмонни қанча тарбияламанг, илм берманг, барибир, бориб-бориб наслига тортади.

Азиз қардош! Асл-наслимиз улуғ аллома ва авлиёлардир. Баҳодир, паҳлавон, дунёга довруғ солган зотларнинг авлодимиз. Улар билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Биз ҳам аждодларимиз каби илмда, меҳнат ва ҳунарда, баҳодирликда пешқадам бўлайлик, токи келажак авлод биз ҳақимизда доимо яхши гаплар гапириб, ҳақимизга дуо қилишсин.

Куйинма, яхшидан ёмон чиқди деб,

Суйинма, ёмондан яхши чиқди деб.

Яхши инсон барибир аслига қайтар,

Ёмон ҳам кун келиб, наслига тортар.
654 views꧁༒☬ℜ؏αᏞ_ᏦιηG☬༒꧂, 16:03
Ochish/sharhlash
2023-05-12 18:31:48
Шу ёлғон дунёда ягона ҳақиқати - иймони бўлганларга саломларимиз бўлсин!

Ғанимат кунлардан пайини олиш умиди билан тунни қиёмда ўтказганларга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин.

Рамазон - иймон ойи,
Рамазон - Қуръон ойи.
Роббим офият берса,
Рамазон - нажот ойи.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг



https://t.me/Qalbsado


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ꧁ 𝐐𝐀𝐋𝐁𝐒𝐀𝐃𝐎 𝐊𝐀𝐍𝐀𝐋𝐈 ꧂
662 views꧁༒☬ℜ؏αᏞ_ᏦιηG☬༒꧂, edited  15:31
Ochish/sharhlash
2023-05-12 18:31:48
Дўст деганим,ёнимда турса,
Ҳар фурсатим, хабарим олса,
Қўнғироғи, жаранглаб турса,
Борлигини, сездириб юрса.

Меҳр тошса,ҳар бир сўзидан,
Олов ёнса, рашки жўшидан,
Воз кечмайин,ўз ниятидан,
Қуёш бўлиб, қиздириб юрса.

Тўлқин бўлиб,меҳридан тошсам,
Қувончимдан,тоғлардан ошсам,
Абрлардан,сув бўлиб оқсам,
Муҳаббатдан, дунёйим тўлса!

Оламингдан,олмаса хабар,
Борлигингдан, билмаса асар,
Юрган кўчанг кезмаса магар,
Бу дўстликни,номи ал-ҳазар.

Ширина

https://t.me/Qalbsado


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ꧁ 𝐐𝐀𝐋𝐁𝐒𝐀𝐃𝐎 𝐊𝐀𝐍𝐀𝐋𝐈 ꧂
600 views꧁༒☬ℜ؏αᏞ_ᏦιηG☬༒꧂, edited  15:31
Ochish/sharhlash
2023-05-12 17:31:43
Дилноза Кубаевадан

https://t.me/Qalbsado


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ꧁ 𝐐𝐀𝐋𝐁𝐒𝐀𝐃𝐎 𝐊𝐀𝐍𝐀𝐋𝐈 ꧂
708 views꧁༒☬ℜ؏αᏞ_ᏦιηG☬༒꧂, edited  14:31
Ochish/sharhlash
2023-05-12 17:31:43
Ҳаётда ҳақиқий, бахтли инсонлар, доимо яратганга, шукрда, берган давлатига, ғойибона, қувончда, бирор жойга, сафарга, чиқса, имкон қадар, беркитишга, ҳаракат қилишади, чунки атрофидаги, баъзи инсонларда, бундай, имкон йўқ, шулар ўксимасин, дейишади :
Аксинча қўлида, вақоси, йўқ, бировни куйдираман, деб. Йўқ нарсасини, бордек, главныйсига, қўйади. Бормаган саёҳатига, фалон жойга, бордим, деб овоза, қилади. Билмайдики бу, банда яратган Аллоҳни қаҳрини келтириб. Баттар гуноҳга ботишини.

Гулсин Норинова.





https://t.me/Qalbsado


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ꧁ 𝐐𝐀𝐋𝐁𝐒𝐀𝐃𝐎 𝐊𝐀𝐍𝐀𝐋𝐈 ꧂
619 views꧁༒☬ℜ؏αᏞ_ᏦιηG☬༒꧂, edited  14:31
Ochish/sharhlash
2023-05-12 17:02:01 Дуодан бахт топган келин

“Бўладиган бола бошидан”, деб бежизга айтилмаган. Одина ўнларга кирганда бувиси вафот этди. Буваси Муҳаммад ота ёлғиз қолди. Кексайганда ёлғизлик азоби қийин бўлар экан. Кекса одамнинг кўнглини топиш учун бир сўз кам, икки оғиз сўз кўп. Уларнинг кўнгли нозик, хизмати оғир бўлади. Ўн ёшли Одинани отаси ёнига чорлаб, бувасига хизмат қилиб, дуосини олиш кераклигини тушунтирди. Одина ёш бўлса-да, зийрак эди. Отаси тушунтирган ҳамма ишни бажаришга ваъда берди. Муҳаммад бува намозхон. Эрта тонгда туриб, намоз ўқир, узоқ дуо қилар, нонуштани ҳам эрта қиларди. Муҳаммад буванинг хонасида Одина ва кичик укаси Абдулазиз бирга ётарди. Муҳаммад ота набираларини уйқуси бузилмасин деб энди ўрнидан турмоқчи бўлса, зийрак Одина намоз вақти бўлганини, бувасига тез таҳорат суви тайёрлаш лозимлигини сезиб, ўрнидан сакраб турарди. Бувасининг ухлайвер, дейишига қарамай таҳорат сувини тайёрларди. Буваси намоз ўқиб бўлгунига қадар нонуштани ҳозирларди. Яна нолимасдан ойисига уй ишларига ёрдам берарди. Буваси эса ҳар намоздан сўнг: “Умринг узоқ бўлсин, бахтли бўл, қизим! Олижаноб инсон жуфтинг бўлсин!” деб дуо қиларди. Отанинг сўзини қолдирмаган, буванинг дуосидан насибасиз қолмаган Одина ўн йилга яқин, яъни турмушга чиққунига қадар бувасига холис хизмат қилди. Бу катта матонат, отага итоат ва бувага ҳурмат эди. Уйқу ва роҳатдан савобни устун қўйди. Ўзи катта олийгоҳни тугатмаса-да, энг обрўли, илмли шаҳарлик йигитлардан бирига турмушга чиқди. Одина турмуш ўртоғи Муродга ҳам хизматини аямади. Эрини тонг саҳарда туришга ундаб, шундай дерди:

– Бувам, тонгда ухлаш ризқни кесади. Ризқи мўл бўлишни хоҳлаган одам, саҳар туради. Бувам: “Тонгда қилинган иш унумли, дуолар эса қабул бўлади”, – дердилар. Қани ўрнингиздан туринг! – деб эрини ҳоли-жонига қўймай уйғотарди.

Мурод эса:

– Қишлоқ қизисан-да, танноз келинлар каби дангасаликни ёқтирмайсан-да! – дерди.

Одина ўз одатига кўра, қайнота-қайнона ва эрига нонуштани эрталаб тайёрлаб қўярди. Уни шундай тайёрлардики, ҳаммаси ҳайрон қоларди. Эрини бирор марта бўлса-да, ишига нонуштасиз кузатмасди. Қайнота ва қайнонаси ҳам уни кўп дуо қиларди. Дуо ва олқишнинг сабабидан неча йил заҳмат чекиб, бувасининг дуосини олган, отасининг назарига тушган, қайнота ва қайнонанинг олқишини олган, эрига итоатли келин ҳамма орзусига етди. Эри Мурод уни бирор жойда ишлатмас, “Қишлоқда роса ишлагансан, шунинг ўзи етади”, дерди. Қайнотаси вафот этгач, қайнонасига қизларидан ҳам яхшироқ хизмат қилиб, дуосини олди. Ўзи ҳам кексалик ёшига етди. Уч қиз, икки ўғилни вояга етказди. Уларни илмли, одобли ва ҳаёли қилиб тарбиялади. Дастурхон атрофида ўтирганларида, болаларига:

– Бува, бувиси, қайнота ва қайнонаси бор ўғил-қизлар ва келинлар жуда бахтли-да! Уларнинг хизматини қилади, дуосини олади, билмаганини ўрганади. Дуо ва олқиш олган инсон кам бўлмайди. Бувамнинг хизматини қилдим, қайнонам ва қайнотамнинг дуосини олдим, оталарингизнинг ҳурматини жойига қўйдим, мана бугун сизларнинг ардоғингиздаман. Таҳоратга сув иситаман деб, қиш кунлари совқотган қўлларимни совуқ сувга урдирмайсиз, ухлаб қолмай деб қаттиқ ерларда ётардим, энди эса пар тўшакларда иззатдаман. Савоб топаман деб озгина қилган хизматим эвазига ҳажга бордим, бугун сизнинг ардоғингиздаман. Ҳа, холис қилин­ган хизматнинг мукофоти, дуолар самараси мана шундай азизликдир, – дерди мамнун.

Азиз қизларим! Албатта, ота-онанинг хизматини қилиб, дуосини олиш шарафдир. Ҳамма ҳам дуо олавермайди, ҳаммага ҳам олқиш насиб қилмайди. Ким хизмат қилса, кун келиб унга ҳам хизмат қилишади. Ким ҳурмат қилса, ҳурмат топади. Ким нима экса, шуни ўради. Шунинг учун хизмат қилинг, хизмат ва дуо боис улуғлик, ҳурмат ва эҳтиромга сазовор бўласиз.
566 views꧁༒☬ℜ؏αᏞ_ᏦιηG☬༒꧂, 14:02
Ochish/sharhlash