Get Mystery Box with random crypto!

ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА! Бошланғич синфларга араб тилидан д | Qalbimdagi Bitiklar ...🍁

ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА!

Бошланғич синфларга араб тилидан дарс ўтадиган муаллим ўқувчилардан имтиҳон олибди. Имтиҳон жавобларини текширгач, жавоб варақаларини яна ўзларига тарқатибди.

Шунда ўқувчилардан бири:
- “Устоз, менинг жавобларимга бирорта ҳам тузатиш қўймагансиз. Барчасини тўғри бажарганим кўриниб турибди. Аммо нега менга ўн баллдан саккиз балл қўйдингиз?!”, - деб сўрабди.

Муаллим:
- “Сенинг сўз тузишдаги камчилигинг туфайли икки балл кам қўйдим” деб жавоб берибди.

- “Мен ўн балл олишни ҳоҳлайман” деб устози билан тортишиб кетибди ўқувчи.

Ҳақиқатан ҳам у имтиҳондаги барча саволларга тўғри жавоб берган ва ёзма ишни ҳам жуда яхши ёзган эди. Бироқ устоз унинг синфдаги энг иқтидорли, аълочи ўқувчи эканлигини тан олгиси келмаётган эди.

Устоз ўқувчига:
- “Агар менга ЖАННАТ тупроғидан олиб келсанг, сенга ўн балл қўйиб бераман”, - деб шарт қўйди.

Устоз бу шарти билан ўқувчини чорасиз қолдиришни ва ўн балл қўймасликни ҳоҳлаётган эди.

Эртаси куни ўқувчи муаллимга ҳамёнини тўлдириб "ТУПРОҚ" олиб келди.

Устози ундан - "Бу нима?!” деб сўради.

- “Жаннат тупроғи” дея жавоб берди ўқувчи.

- “Қаердан олдинг буни?!” деб ҳайрон бўлди устоз.

Ўқувчи шундай деб жавоб берди:
- “ОНАМни тупроқ устидан ЮРГИЗДИМ ва ўша тупроқдан ҳамёнимга солиб, олиб келавердим.
Эсингизда бўлса, бир куни бизга:
- “Жаннат оналар оёғи остидадир” деган ҲАДИСни айтган эдингиз”...!

Бу жавобни эшитган устоз нима қилишини билмай, довдираб қолди.


Кейин шогирдининг заковатию - ФАРОСАТИГА қойил қолиб, унга ўн балл қўйиб берди


𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐭𝐠𝐚 𝐨𝐬𝐡𝐮𝐟𝐭𝐚 𝐐𝐚𝐥𝐛𝐥𝐚𝐫 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐠𝐚𝐧 𝐦𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥

https://t.me/Qalbimdagi_bitiklarr