Get Mystery Box with random crypto!

*  *  * Кўмилгансан тонгдан кечгача ишга, Тақдирни ўзгартмоқ б | 🌲❄️ҚАЛБИМ❄️🌲

*  *  *
Кўмилгансан тонгдан кечгача ишга,
Тақдирни ўзгартмоқ бўлган фаришта.

Ҳаётдан зарра ҳам этмайсан гина,
Гарчи кўйлакларинг иккитагина.

Туфлингга ҳеч қачон қўнмайди ғубор,
Уста умрин чўзган унинг неча бор.

Яшашинг – ҳалолдир, меҳнатинг – ҳалол,
Сўзларинг – таъмизли, ўйларинг – зилол.

Қарашинг – меҳрдир, равишинг – рағбат:
Жонда кўтармоққа арзийсан фақат.

– Уйим бўлса эди! –
“Оҳ” урма туйқус!
Фаришта азалдан яшаган уйсиз…