Get Mystery Box with random crypto!

ДЎСТ... Омад отим юрмай қўйган паллаларим, Қўлда чақа, йўқ бў | .

ДЎСТ...

Омад отим юрмай қўйган паллаларим,
Қўлда чақа, йўқ бўлса ҳам тиллаларим,
Мен борманку дея бериб далдаларим,
Дунё кетиб сен ёнимда қолганим дўст...

Мақтанганим фахр билан кўксим кериб,
Яшаганим ғамларимни бир-бир териб,
Оламдаги бор шодликни менга бериб,
Ўзи эса дардларимни олганим дўст...

Қайда бўлсам аҳволимдан хабардорим,
Тиргак бўлган қолмаганда куч мадорим,
Ёнимда бўл тушганда ҳам сочга қорим,
Юрагимга садоқатни солганим дўст...

Давраларда мени алқаб тинмас тили,
Тили айтса инкор қилмас буни дили,
Яратганим Аллоҳимнинг суйган қули,
Сал қоқилсам менга тиргак бўлганим дўст...

Номимизни куйласин бу дунёлари,
Йироқ турсин биздан гина риёлари,
Сен борсанки синмас Зоҳид Зиёлари,
Қалби фақат яхшиликка тўлганим дўст...

Муаллиф: Зоҳид Зиё...


•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

https://telegram.me/joinchat/QIW1tlBSAmE1MzUy