Get Mystery Box with random crypto!

#Рамазон_туҳфаси РЎЗАНИНГ МУСТАҲАБЛАРИ Қуйидаги амаллар рўза | .

#Рамазон_туҳфаси

РЎЗАНИНГ МУСТАҲАБЛАРИ

Қуйидаги амаллар рўзанинг мустаҳабларидир:

1. Бирор нарса билан, бир қултум сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилиш, саҳарликни кечанинг охиригача суриш.

2. Қуёш ботиши билан шом намозини ўқишдан олдин дарҳол оғизни очиш. Ширин ва ҳўл нарса билан оғиз очиш афзал.

3. Оғизни очишда ривоят қилинган лафзлар билан дуо қилиш.

4. Рўзадорларга ифтор қилиб бериш.

5. Жунублик, ҳайз ва нифосдан қилинадиган ғуслни кечга қўймай, тонг отишидан олдин қилиб олиш.

6. Тил ҳамда аъзоларни ортиқча гап-сўз ва амаллардан тийиш.

7. Рўзани бузмайдиган, аммо ҳузурбахш нарсаларни тарк қилиш.

8. Оила аъзолари ва қариндошларга кенгчилик қилиш. Бева-бечора ва камбағалларга хайр-эҳсонни кўпайтириш.

9. Қуръон қироати, илм суҳбатлари, зикр ва салавотларни кўпайтириш.

«Мўминнинг қалқони», Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Яқинларизгаҳам улашинг

@QALBIM_NURI_MARUZALAR