Get Mystery Box with random crypto!

Ўткирнинг тонг азонда томоғи қуриди. У оғриётган бошини ушлага | Joʻnatilmagan nomalarim📝

Ўткирнинг тонг азонда томоғи қуриди. У оғриётган бошини ушлаганча гапирди .
– Хотин сув бер! Томоғим қуриб қолди .
Саккизинчи синфга ўқийдиган қизи косада муздек сув олиб келиб дадасига тутди. Ўткир кўзини ғира шира очиб қизига қаради. Қизининг кўзлари йиғидан шишиб кетганди. Кечаси ичиб келиб қилган тўполони кўз ўнгидан ўтиб қизидан кечирим сўрамоқчи бўлиб оғиз жуфтлаганди, қизи гапирмай ортига қайтиб бурчакда ўтирган онасининг ёнига бориб ўтирди . Онасининг ёрилган бошига дори сурта бошлади. Ўткир минг хижолат билан хотини томонга қаради. Бечора аёлнинг аҳволи абгор эди . Боши ёрилган, кўзлар эса кўкариб ётарди .
– Х...хотин кеча ..... – Ўткир бошқа гапиролмади . Хотинини шу аҳволга солган ўзидан нафратланиб ўзини сўкарди .
– Уйлари куйсин ўша ароқ зотини! Сотадиганларни ҳам уйлари куйсин илоё! – дея йиғлай бошлади аёл . – Ҳар ичганингизда ўғил туғмаганимни юзимга соласиз. Аллоҳим ўғил бермаса менда нима гуноҳ?! Қизларингиз қайси ўғилдан кам? Бирор иш қилмоқчи бўлсангиз доим ёнингизда бўлса! Икки қизимиз турмушга чиқди. Қайнота бўлдингиз. Яқинда бобо бўласиз! Нима кераги бор ичкиликни? Ўша ит жўраларингизга қўшилсангиз ичиб келиб тўполон қиласиз . Уялсангиз бўларди озроқ .

Ўткир гапиролмади. Ўрнидан туриб юз қўлини ювдида оғилхона томон кетди. Эчки қўйларини подага қўшиш учун эшикдан чиқара бошлади .

– Дадажон! Илтимос бугун ичиб келманг хоп? Тезда қайтинг унгача иссиққина мастава осиб қўяман. – деди йиғидан кўзлари қизарган қизи баъзўр жилмайганча .

– Хоп онажоним хоп! Ичмайман! Сўз бераман! – деди Ўткир қизини пешонасидан ўпиб .

Эчки қўйларни сурувга қўшиб қайтиб келган дадасини кўрган қизнинг шодлиги чексиз эди. Дастурхон ёзиб дадасига иссиққина мастава олиб келди. Ўткир овқатни еб қизига раҳмат ҳам айтди . Кўзлари кўкарган бўлса ҳам аёли ҳам хурсанд эди . Аммо...

– Она қизим дўконга бориб нос олиб келай, носим қолмабди. – деди Ўткир чўнтагидаги нос халтасини қирганча .

– Мени ўзим бориб келаман дадажон! – деди қизи бирор нарсани сезаётгандай хавотирланиб.
– Мактабга бор қизим! Ўзим бориб келаман.
– Ичмайсиз а, дадажон ?
– Ичмайман қизим! Тез бориб тез келаман! Хавотир олмай мактабингга боравер.

Қизи дадасини юзидан бир ўпдида мактабга шошди . Ўткир эса дўконга .

Ўткир дўкондан нос олиб чиқди . Жўралари дўконга ароқ учун келишаётганди .
– Кетдик жўра қиттак қиттак қиламиз – деди бир жўраси .
– Ичмайман ! Кеча ичиб тўполон қилибман – Ўткир шу гап билан улардан қутилмоқчи бўлди .
– Ўғил туғмаган хотинни уриш керак! Сен бечора бирор даврага ўғлим бор деб кўкрак керолмасанг, суннат туйларни нон ошини еб халққа қарзингни қайтаролмасанг! Биз ҳам хохлаймиз Ўткир жўрамни хотини ўғил туғибди деб қўчқор етаклаб боришни , аммо пешонанг шўрми, хотининг шўрми хуллас йуқ!
Ўткир гапирмади. Индамай ўтиб кета бошлаганди яна бир жўраси ортидан гапира бошлади .
– Бор ўша ажинангни ёнига балки яхшилаб ҳаракат қилсаларинг натижа кўриниб қолар. Қандай ўғил туғдиришни ё бориб ўргатайми? Ха, ха ха .

Ўткир ортига қайтиб кулган жўрасини дўппослай кетди. Жўралар бир амаллаб уларни ажратишди. Аламдан ёнаётган Ўткир дўконга қайтиб икки шиша ароқни олиб уйига борди. Ичди. Яна олиб келиб ичди. Хотини қўрқиб қўшни уйига чиқиб кетди. Ўткир хотинини излаб қўшнилар уйига ҳам жанжал кўтарди. Иложсиз хотин яна уйига кирди . Яна тепкиларни сўкишларни қарши олди .
Сен ҳаромига уйланмаганимда ўғилли бўлардим! Кет уйимдан онангни сени........– деб сўкиниб тепа бошлади хотинини. Мактабдан келган қизи дадасига ялинмоқчи бўлганди у ҳам сўкишлар гирдобига қолди .
– Гала қанжиқлар! Нима қиламан мен сенларни? Бировга тегиб кетасанлар ! Мени яна эслайсанларми йуқми Худо билади. Ҳаммангни ўлигингни битта ўғилга алишардим!
– Унақа деманг дадажон ! – деди қиз йиғлаб .
– Дейман! Тўғри гап! Бешаланг бир ўғилни ўрнини босолмайсан! Бундан кўра ўлганларинг яхши! Тушиндингми ўлганларинг яхши! – деди Ўткир бақириб .

Уша оқшом ярим тунгача тўполон қилган Ўткир чарчаб ухлаб қолди .
Эрталаб бош оғриғидан эмас аёлининг аламли чинқириғидан уйғониб кетди .
Қизи ўзини осиб қўйганди ...