2022-07-20 11:54:56
Онам каби бўлолмас ҳеч ким!!
Суянганим меҳрибон Онам,
Куч қувватдан қолмоқда аста.
Энди кимга суянсам экан,
Онажоним юраги хаста.
Гўзал эди, ёш эди, кучли,
Суянардим қўрқмасдан унга.
Энди эса авайлаб асраб,
Дардларимни ютаман ичга.
Эҳ, Онама, Онажонгинам,
Ўрнинггизни босмайди биров.
Ҳали менга керак эдингиз,
Кексайдингиз намунча дарров?
Синаб кўрдим не-не дўстларни,
Ҳеч кимда йўқ сиздаги меҳр.
Сизнингчалик тушунмас биров,
Қалбингизда бор қандай сеҳр.
Бир нарсага ишондим бугун,
Она ўрнин босмас дўсту, ёр.
Зарра гумон қилмасдан сенга,
Дейди болам яша бахтиёр.
Хато қилсам койимас сира,
Яхши сўзла қилар насиҳат.
Кўнгилгинам қилмасдан хира,
Дуо қилар бўл деб саломат.
Аммо кўнгли сезади доим,
Оғрисам ҳам билади дарров.
Хавотирга солиб барчани,
Мен хақимда бошлайди сўров.
Ташвишларим кўпайиб кетди,
Сизга мухтож Онажон қалбим.
Ғам аримас бошимдан сира,
Аллоҳимга айтсам ҳам дардим,
Шеър ёзаман баъзида дардли,
Қўлда қалам кўзларимда ёш.
Билмам Она митти юрагим,
Қачонгача бераркан бардош.
Ўзга юртда юрибман хануз,
Мағрур бошим бировга эгиб.
Баъзан юрак хўрсиниб қолар,
Дардларимни зўр-базўр енгиб.
Кечир мени меҳрибон Онам,
Дардларимни юта олмадим.
Нима қилай дунёда сендек,
Меҳрибон дўст топа олмадим.
https://t.me/Qalbim_bahori004
22 views🅈🄰🅁🄰🅂🄷🄱🄴🄺 🄾🄱🄻🄾🅈🄴🅅 , 08:54