Касалхоналарда сиздек соғлом бўлишни орзу қилиб ётган беморлар қанча?
Қамоқларда сиз каби озод бўлиб юришни истайдиган маҳбуслар қанча?
Қочоқлар лагерида сизнинг ётоқхонангиздаги юмшоқ кўрпага зор бўлиб ётган ночорлар қанча?
Қабристонларда сизга берилган қисқагина умрдан "қанийди мен учун бир лаҳза бўлса ҳам қайта такрорланса-ю бошимни Ягона Аллоҳ учун саждага қўйиб олсам", деб ёлвораётган ўликлар қанча?
Пешонангизга битилган мусибатлар ҳар қанча кўп бўлмасин, сиздан оғирроқ аҳволдагилар назарида сизда ҳали жуда кўп имкониятлар бор. Бу имкониятлар бошқалардан олиб қўйилаётганидек яқинда сиздан ҳам тортиб олинади.