Get Mystery Box with random crypto!

QALBDA QUR'ON

Telegram kanalining logotibi qalbda_quron_maruza — QALBDA QUR'ON Q
Telegram kanalining logotibi qalbda_quron_maruza — QALBDA QUR'ON
Kanal manzili: @qalbda_quron_maruza
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 40.10K
Kanalning ta’rifi

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم
Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор (Имом Муслим)
💰Реклама у.н👇
@uzbek_great
.
.
.
.
.
.
.
.

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 317

2022-04-22 15:14:02 КИШИ СЕВГАНИ БИЛАН БИРГА БЎЛАДИ!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам сафарга чиқдилар. Улар бир жойда дам олиб ўтиришганда бир аъробий келиб баланд овозда деди:
-Эй Муҳаммад!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам:
-Мен буёқдаман, кел!-дедилар.
Саҳобалар аъробийга:
-Ҳолингга вой бўлсин! Овозингни пасайтир. Сен пайғамбарнинг олдидасан. Биз у кишига овозимизни кўтаришдан қайтарилганмиз!-дейишди.
Аъробий:
-Аллоҳга қасамки, овозимни пасайтирмайман!-деди.
Сўнгра Набий алайҳис саломдан сўради:
-Киши бир қавмни яхши кўради. Аммо уларга ета олмайди?!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Киши қиёмат кунида яхши кўргани билан бирга бўлади!
Саҳобалар бу гапдан ниҳоятда шодланишди. Ҳеч қачон бунақанги хурсанд бўлишмаган эди!

Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг одобларига, кишиларнинг одатлари ва табиатларини нечоғлик ҳисобга олишларига қаранг!
Саҳро аъробийни қўпол ва дағал қилиб қўйган. У ер юзидаги яшаш энг қийин бўлган жуғрофий шароитда яшаш учун курашавериб шунақа қўпол табиатга эга бўлиб қолган. Майдоннинг кенглиги, масофанинг узоқлиги сабабли туялар ва қўйларга бақиравериб баланд гапиришга ўрганиб қолган. Шунинг учун Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унинг табиатини, одатини билганлари учун унинг камчилигидан кўз юмаяптилар. Бу ерда ҳеч қандай шахсий масала ёки ҳурматсизлик йўқ. Аъробий пайғамбарлик лақабини айтмасдан “Эй Муҳаммад” деди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен буёқдаман, кел!”, ёки “Марҳамат гапир, мен сени эшитаман!”, дедилар!
Бу воқеа номуносиб ҳар қандай ҳаракатга шахсий масала деб қарамасликда биз учун буюк дарс бўлади!
Сиз ўрганган нарсани ҳамма ҳам ўрганавермайди. Ҳамманинг ҳам сиз каби тарбияси йўқ. Сиздаги табиат уларда йўқ!
Баъзи инсонлар энг мураккаб фикрий масалаларни ҳам осонлик ва худди мусҳаф ўқигандек вазминлик билан ҳал қилишади!
Баъзилар эса ҳатто футболда ҳам шунақа бақириб жанжал қилишадики, гўё рақибини ҳозир ўлдиради деб ўйлайсиз!
Инсонлар табиатини, уларнинг шароитини, ҳаётдаги ҳолатини, илм даражасини англашга уриниш ҳаётда бизга кўп асқотади!
Кишининг қиёмат кунида севгани билан бирга бўлишини эшитган саҳобалар ўша кунда хурсанд бўлган бўлишса, биз улардан ҳам кўпроқ хурсанд бўлишимиз керак бўлади. Бизнинг насибамиз нақадар гўзал! Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламни севамиз, аҳли байтларини севамиз, Абу Бакр, Умар, Усмон, Али, Холид, Абу Убайда розиёллоҳу анҳуларни, Аллоҳ Ўз Набийси саллоллоҳу алайҳи ва салламга ёрдам беришлари учун танлаган буюкларимизни севамиз!
Қиёмат кунида у билан бўлиш сизни хурсанд қилмас экан, уни қалбингиздан чиқаринг. Зеро муҳаббат ҳам ибодатдир!

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
11.5K views12:14
Ochish/sharhlash
2022-04-22 14:59:01
Москва яқинидаги дахшатли кашфиёт

2022-йил 25-феврал куни Москва давлат университети талабаси дарсдан кейин уйига қайтмади. Ҳеч қандай қидирув талабани тополмади. Икки ҳафта ўтгач бола уйига келди, лекин сезиларли даражада қариган ва ғазабланган эди. У ота-онасига уйга қайтаётганда очиқ қувурга тушиб боши қаттиқ урилганини, ҳушини йўкотганини, кўзини очганида эса атрофида кўрган нарсаси уни ҳайратга солганини айтишни бошлади, дахшат, чунки у...
10.6K views11:59
Ochish/sharhlash
2022-04-22 12:29:33
Жаннат ҳиди келган қабр

Кўпроқ дўстларингизга юборинг

Қалбда Қурон Каналига Обуна
Бўлинг

https://t.me/+SrUXCD7X1H04Lqsx
https://t.me/+SrUXCD7X1H04Lqsx
15.8K viewsedited  09:29
Ochish/sharhlash
2022-04-22 12:29:15
#Биласизми

•Қора бозорда Инсоннинг энг қиммат аъзоси ( органи ) қайси ?‌‌

Танлаб босинг
12.6K views09:29
Ochish/sharhlash
2022-04-22 11:44:02 Сарий Сақатий айтадилар: "Али Журжонийда намлаб қўйилган толқон кўрдим. "Нега бундай қилгансиз", деб сўрасам, у киши шундай жавоб қилди: "Мен ҳисоблаб кўрдим, нонни чайнаб то намлагунча етмиш марта тасбиҳ айтса бўлар экан. Шунинг учун қирқ йилдан бери нонни чайнамайман".

Қаранг, улар вақтларини қанчалар қадрлаганлар, уни ҳатто нон чайнашдан ҳам қизғонганлар. Умрнинг ҳар нафасини нафис жавҳар ўлароқ кўрганлар. Биз бўлса, умримизни зое қилиб, яна ўзимизни у эрларга тенглаштирамиз. Қанчалар жоҳил ва пасткашмиз!

#тафаккур_ва_мулоҳаза

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ


Кўпроқ дўстларингизга юборинг

Қалбда Қурон Каналига Обуна
Бўлинг

https://t.me/+SrUXCD7X1H04Lqsx
https://t.me/+SrUXCD7X1H04Lqsx
13.6K viewsedited  08:44
Ochish/sharhlash
2022-04-22 11:40:16
Islom karimov hozirgi davlat prizdetni shogirtim degan va u inson xam islom karimovni ustozim deb karimovga haykal o'rnatgan
12.3K views08:40
Ochish/sharhlash
2022-04-22 09:35:24 Бир аёл деди:
«Худо хоҳласа, мен албатта солиҳ инсонга турмушга чиқаман! У билан бахтли ҳаёт кечираман». Айтгани бўлди.

Деди:
«Мен университетда ўқишга қабул қилинишимга ишонаман ва шунга интиламан! Ўзим истаган мутахассисликга кираман!». Айтгани бўлди.

Унга дедилар:
«Етар шунча туққанинг! Болалар чарчатишдан бошқасига ярашмайди».
Деди:
«Аллоҳ ёрдам беради. Фарзандаларим қобил, кўзимнинг қувончи бўлишади». Айтгани бўлди.

Эри катта туҳматга қолиб қамалди. Дедилар:
«Эринг туҳматга қолиб қамалди. Яқин орада чиқмаса керак. Унинг фақат ўлиги чиқади».
Деди:
«Йўқ, Худо хоҳласа, албатта чиқадилар. Мен уларни жуда ҳам чиройли кутиб оламан». Айтгани бўлди. Эрининг қандай чиққани ҳаммани ҳайратда қолдирди.

Бир киши деди:
«Мен ишдан ҳайдалишдан қўрқаман. Шунинг учун ишсиз қоладиган кунларимга ҳам пул йиғмоғим керак!» Айтгани бўлди. Ишдан бўшатилди.

Нимага бизнинг айтганларимиз рўёбга чиқади?

Чунки Аллоҳ таоло: «Бандам Мени қандай ўйласа, шундайман!» дейди. Агар Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилса, ўзига яхши. Ёмон ўйласа, ўзига ёмон.

Шунинг учун ҳам Мусо алайҳиссалом Нил дарёсига келиб, қочишга йўл қолмаганда ҳам Роббилари ҳақида чиройли гумон қилдилар. Қавмлари: «Энди қўлга тушдик» дейишса ҳам, улар: «Йўқ! Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур» дедилар. Аллоҳ уларнинг айтганларини рўёбга чиқарди. Ақл бовар қилмас ҳолда дарё қоқ иккига бўлинди. Йўл очилди.

Ҳатто арзимас нарсалар ҳақида гапириш, ўйлашда ҳам диққат қилинг!

Доим некбин (оптимист) бўлинг! Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилинг! У - КАРИМ, РОҲИМ!

Ёмонлик ҳақида ўйламанг! Агар қийин вазиятга тушиб қолсангиз, Мусо алайҳиссалом айтганларидек «Инна маъия Роббий саяҳдийн» (Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур) деб айтинг!

#Ибрат

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
21.4K viewsedited  06:35
Ochish/sharhlash
2022-04-21 22:09:43
РАМАЗОНИНГ 3-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН! АЗИЗ ДИНДОШЛАРИМ.

Иллоҳим ҳар бирингизнинг
Кўнглиз ХОТИРЖАМЛИКни,
Юзингиз ТАБАССУМни,
Хонадонингиз БАРАКАни,
Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
Қалбингиз ИЙМОНни,
Танингиз САЛОМАТЛИКни,
Юрагингиз МЕҲРни,
Жигарингиз ОҚИБАТни
ЙУҚОТМАСИН!

Илоҳим, кунингиз мазмунли ва файзли, яхши амалларга бой ўтсин!

Тортиқ бўлсин сизга дуо-
саломлар
Дуода энг гўзал ширин
каломлар.
Илоҳо уйингиз нурларга
тўлсин,
РАМАЗОННИНГ 3-ЖУМАСИ муборак
бўлсин!



ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Кўпроқ дўстларингизга юборинг

Қалбда Қурон Каналига Обуна
Бўлинг

https://t.me/+SrUXCD7X1H04Lqsx
https://t.me/+SrUXCD7X1H04Lqsx
43.7K viewsedited  19:09
Ochish/sharhlash
2022-04-21 21:13:49
21 - АСР ТОПИШМОҒИ

Шундай сўз борки,?
Унда ҳамма нарса бор,
Ундан 1 ҳарфни олиб ташланса
кўнгил оғрийди.
Яна 1 ҳарф олинса
инсон мухтож бўлади.
Яна 1ҳарф олинса уят бўлади.
Савол: у қайси сўз
20.5K views18:13
Ochish/sharhlash
2022-04-21 21:11:50 РЎЗА ҚАЛҚОНДИР

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
“Рўза (дўзах ўтидан асровчи) қалқондир. Рўза тутган киши ёмон сўзлар айтмасин, қўполлик қилмасин. Бирор киши у билан урушса ёки ҳақорат қилса, икки марта “Мен рўзадорман”, десин. Аллоҳга қасамки, рўзадор оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушк ҳидидан ҳам хушбўйроқдир. Аллоҳ таоло: “Рўзадор Мени деб емайди, ичмайди, шаҳватини тарк қилади. Рўза холис Мен учундир, унинг савобини Ўзим бераман. Ҳар бир яхшиликка эса ўн баробар яхшилик бордир”, деган.
Бухорий ривоят қилган.

#Мулоҳаза

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

Кўпроқ дўстларингизга юборинг

Қалбда Қурон Каналига Обуна
Бўлинг

https://t.me/+SrUXCD7X1H04Lqsx
https://t.me/+SrUXCD7X1H04Lqsx
20.7K viewsedited  18:11
Ochish/sharhlash