Get Mystery Box with random crypto!

Дилда гулхан ёниб борар чирсиллаб, Гўёки, ичдаги орзуим ёнар | 🌸Қалб армоним🌸

Дилда гулхан ёниб борар чирсиллаб,
Гўёки, ичдаги орзуим ёнар.
Ўча қолса қани, юрак зириллаб,
Ўздаги сакина ҳислардан тонар.

Аланга тиллари илдам ёйилиб,
Ойдин орзуларнинг тўнин куйдирди.
Умидларим ёнди. Қолди кул бўлиб,
Кўнгил кошонасин дудга тўлдирди.

Мужгонларим ила кулни супуриб,
Қалбимни парвариш этарман гулдай;
Яна яшнасин хуш бўйи уфуриб,
Орзуларим яна кийинсин ҳурдай.

Беғубор тилаклар яшил кимхобга,
Ўраниб, султондай яшаса дейман.
Шоҳона истаклар бўйлаб офтобга,
Гўзал ашъорларин куйласа дейман.

Мунира Султон