Get Mystery Box with random crypto!

Кўзгу Мен унга ҳар куни қарайман. У ҳам менга қарайди: кулсам | QALB YOG‘DUSI AYOLLAR AKADEMIYASI 💕💕💕

Кўзгу

Мен унга ҳар куни қарайман. У ҳам менга қарайди: кулсам кулади, йиғласам йиғлайди. Хўмрайсам, у ҳам дарров қошларини чимиради. У – мен, мен эса у. У менинг аксим. У – кўзгу.

Аслида оддийгина шиша. Бир урсанг, чил-чил синади. Ҳар куни артиб, тозаласанг, ялтиллайди. Қанчалик эътибор билан боқсанг, борлиқни борича кўрсатади, юзингдаги нуқсонларни ҳам яшириб ўтирмайди. Ажабо, у менга ўзимни ўзим билгандан ҳам ортиқроқ кўрсатиб бера олади.

Шуларни ўйлаб юриб, бир китобда қалб ойнаси ҳақида ўқиб қолдим... Ўқидиму, халоватим йўқолди. Қалб ойнаси. Уни қаердан ахтарай? Уни ўзимдан изладим ва топдим!

Аммо... Унга термулиш у ёқда турсин, бир боқишнинг ўзи мушкул экан. Оддий шиша олдида соатлаб вақт ўтказиш мумкин. Бу бизга чўт эмас. Аммо қалб ойнасига бир қараш учун ўзингда катта куч топа олишинг лозим экан.

@qalb_yogdusi369