Get Mystery Box with random crypto!

​​Қиёмат куни Аллоҳ сигирдан сўрар экан: -'Эй сигир, мен сени | 💎 QALB GAVHARI💎

​​Қиёмат куни Аллоҳ сигирдан сўрар экан:

-"Эй сигир, мен сени сигир қилиб яратганимга розимисан?".

Сигир дер экан: - "Розиман, қўй қилиб
яратмаганинга шукур!".

Қўйдан сўрар экан: - " Эй қўй,
мен сени қўй қилиб
яратганимга розимисан?".

Қўй: - " Розиман, эшак қилиб
яратмаганинга шукур!".

Эшакдан сўрар экан: - " Эй эшак, мен сени эшак қилиб
яратганимга розимисан?".

Эшак: - " Розиман, чўчқа қилиб яратмаганинга шукур!".

Чўчқадан сўрар экан: - " Эй чўчқа, мен сени чўчқа қилиб
яратганимга розимисан?".

Чўчқа: - " Йўқ розимасман. Сен мени ҳаром қилиб яратдинг. Теримни, гўштимни ҳаром қилдинг, одамлар мени кўрганда жирканадиган бўлди".

Шунда Аллоҳ айтар экан: - "Эй чўчқа, орқангга бир қара". Чўчқа орқасига қараса сон-саноқсиз жудаям хунук, бадбашара махлуқларни кўрар экан ва Аллоҳдан сўрар экан:

- "Ё Аллоҳ, булар кимлар?". Аллоҳ дер экан: -"Булар Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалламнинг бенамоз умматлари бўлади".

Шунда чўчқа: - "Аллоҳим, чўчқа қилиб яратганингга мингдан минг розиман, Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалламнинг бенамоз уммати қилиб яратмаганинга
шукур!" - дер экан.