Get Mystery Box with random crypto!

ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР.. БИСМИЛЛОҲ деб бошланг, АЛҲАМДУЛИЛЛAҲ | 💎 QALB GAVHARI💎

ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР..

БИСМИЛЛОҲ деб бошланг, АЛҲАМДУЛИЛЛAҲ деб хатм қилинг.

нима учун ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ деганда, лаблар бир бирига тегмаслигини биласизларми? Чунки ўлим келганда осон эслаш ва айтаётганда қийналмаслик учун. Бу Аллоҳнинг мусулмонларга бўлган раҳматидир..!

"ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ" калимаси билан нафас олинг..

Ўзингизга " АСТАҒФИРУЛЛОҲ" деб танбеҳ беринг..

азоблансангиз, қийналсангиз "АЛҲАМДУЛИЛЛAҲ* деб айтинг.

таъжубланганингизда "СУБҲАНАЛЛОҲ" деб айтинг.

РОСУЛУЛЛОҲ (СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ)га саловат айтиб шодланинг.

ИННА ЛИЛЛАҲИ ВА ИННА ИЛАЙҲИ РОЖИЪУН (биз Аллоҳникимиз ва албатта Унга қайтажакмиз) деб қайғуни хис этинг.

МА ШАА АЛЛОҲ, ЛА ҚУВВАТА ИЛЛА БИЛЛАҲ деб кўзингизни захарини кетқазинг..

Ҳозир олдингиздан истиғфор айтувчилар кемаси ўтади, агар сиз ҳам шу йуловчилардан бири бўлишни истасангиз, истиғфорни имконингиз борида айтиб қолинг: ( астағфируллоҳиллази ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййуму ва атубу илайҳи, ъадада холқиҳи ва ридо нафсиҳи, вазината ъаршиҳи, ва мидада калиматиҳи )... Хурсанд бўлинг..истиғфорингиз фаришталар томонидан ёзиб олинди...!

Ҳақиқат..
Дўконлардан бирининг эшигига "намоз вақти учун ёпиқ" деб ёзиш ўрнига , " намозга сендан аввал жўнаб кетдик, сен ҳам шошил" деб ёзилган экан.
«Ижобийликнинг мукаммаллиги ҳақиқатдадир».

Бир аёлнинг ёш қизчаси вафот этганда, кўзлари тўла ёш билан табассум қилиб деди: у ерга (охиратга) борганимда, жаннат эшигини таққиллатсам, мени кутиб олувчи фариштам бор энди.
" Мусибат сабрининг калити бу - ЖАННАТ ".

Ғийбат қилишдан аввал кўзларингни юмиб фараз қил , сен ҳозир бир бўлак хом ва қип-қизил гўштни чайнаяпсан. Тишларингни ораси эса қон билан тўлган.
" агар бу тасаввур сенга ёққан бўлса, кўзларингни очиб, ғийбатингни давом этавер".

Болаликнинг энг ширин хотираларидан бири бу, тунда сен уйда дуч келган жойда ухлаб қоласану, эрта тонг билан ётоғингда уйғонасан. «Парвардигорим, мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаб ўстирганларидек, сен ҳам уларга раҳм-шафқат қилгин».

Касалхонада..
Ўнг тарафда бир одам, ўғлининг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномасини чўнтагидан чиқаряпти. Чап тарафдаги одам эса, отасининг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳномани чиқаряпти.
"Бу - ҲАЁТ қисқалигининг бир кўриниши".

Энг машҳур психиатрлардан бири шундай деди:
1. Агар тез гапираётган одамни кўрсанг, билгингки у аслида махфий (яширинли) шахсдир.
2. Агар ярим кунидан ортиқ ухлаган одамни кўрсанг, билгинки у кўп азоб чекади.
3. Агар арзимаган нарсага ҳам кўп кулган одамни кўрсанг, билгинки у аслида маҳзун инсондир.
4. Агар дойим табассум қилувчи шахсни кўрсанг, билгинки у камтар ва қалби тоза инсондир.
5. Агар бир инсон дойим сен билан тортишаверса, билгинки у сени яхши кўради.
6. Хеч ким билан қизиқмайдиган шахсни кўрсанг, билгинки у кўпчиликдан дакки эшитиб юрадиган шахсдир.

Олам бўйича 10 та энг афзал табиблар булар:
1.. Қуръони каримни тиловат этиш;
2.. асал;
3.. қора седана;
4.. меъёрида озиқланиш;
5.. кўп сув ичиш;
6.. эрта тонгдаги тоза ҳаво;
7.. қуёш нури;
8.. ҳар куни ярим соат пиёда юриш;
9..тундаги уйқу;
10.. қадарнинг яхши-ю, ёмонига рози ва қаноатли бўлиш;

Аллоҳ сизу биздан рози бўлсин. Чунки Аллоҳнинг розилигидан сўнг фақат жаннат бор.
https://t.me/Qalb_Gavhari