Онангиз ва отангиз орасида қандай фарқ борлигини биласизми? • Она сизни дунёга тақдим қилади. • Ота эса, сизга дунёни тақдим қилади. • Она сизга яхши ҳаёт улашади. • Ота ушбу ҳаётда қандай яшашни ўргатади. • Она сизни оч эмаслигингиздан хабардор бўлади. • Ота очликнинг қадрини ўргатади. • Она сиздаги эътибор ҳиссини ўстиради. • Ота сиздаги масъулият ҳиссини ўстиради. • Она сизни йиқилишдан ҳимоя қилади. • Ота йиқилгандан кейин қандай туришни ўргатади. • Она оёқда қандай юришни ўргатади. • Ота ҳаёт сўқмоқларида қандай юришни ўргатади. • Она камолот ва гўзалликни акс эттиради. • Ота воқеълик ва жиддийликни акс эттиради. • Она муҳаббатини туғилгандан бошлаб биласиз. • Ота муҳаббатини ўзингиз ота бўлганингизда биласиз. Шунинг учун отангиз ўгитларига қулоқ тутинг. Доим ота-онангизга муҳаббатингизни изҳор қилинг. Доимо: “Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин”, деб айтинг. Эй оламлар робби! Икковларини мағфират айлаб, уларга жаннатни маскан қил. 41 views03:57