Get Mystery Box with random crypto!

Коллеж ва техникумларнинг кундузги таълими учун тест кунлари м | Qabul 2022 | Rasmiy kanal

Коллеж ва техникумларнинг кундузги таълими учун тест кунлари маълум бўлди

Коллеж ва техникумларга кундузги таълим шаклида ўқишга кириш учун тест синовлари 12 ноябрдан 17 ноябрга қадар 2 сменада ташкил қилинади.

-сменада 09:00 дан 12:00 га қадар;
-сменада 14:30 дан 17:30 га қадар бўлиб ўтади.

Тест синовлари касб ва мутахассисликка мос 2 та фан ва барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фан (она тили, математика ва тарих)дан ўтказилади.

Талабгорларга мутахассислик фанларидан 20 тадан, мажбурий фанлардан эса 10 тадан жами 70 та тест топшириғини ишлаш учун 3 соат вақт ажратилади.

Максимал балл – 189 балл бўлиб, мутахассислик фанлари бўйича ҳар бир тўғри жавоб учун 3,15 баллдан (жами 126 балл), мажбурий фанлар бўйича эса 2,1 баллдан (жами 63 балл) берилади.

Талабгорлар рухсатномаларини ДТМнинг ruxsatnoma.dtm.uz сайтидан юклаб олишлари мумкин.

Эслатма: жорий йилда коллеж ва техникумларга СИРТҚИ, КЕЧКИ ва ДУАЛ таълим шакллари бўйича рўйхатдан ўтган абитуриентлар кириш имтиҳонларисиз тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади. Фақат кундузги шакл учун тест бўлади.


@xushnudbek