Get Mystery Box with random crypto!

Piskent hayoti

Telegram kanalining logotibi pskenthayoti — Piskent hayoti P
Telegram kanalining logotibi pskenthayoti — Piskent hayoti
Kanal manzili: @pskenthayoti
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 121
Kanalning ta’rifi

Республика, вилоят ва Пискент туманидаги янгиликлар, тадбирлар, эълонлар ва бошқа қизиқарли маълумотлар.
Мурожаат: @PiskentHayoti_bot

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-08-30 15:35:02
#Дилсўзлари
#Муносабат

Нурафшон шаҳри. Айни дамда Тошкент вилояти ҳокимлигида давлат мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросимидан.

-Эллик беш йил давлат хизматчиси бўлиб ишладим. Буёғига ҳам умрим етгунча Ватанимга хизмат қиламан!

Мустақиллик байрами арафасида Президент Фармони билан "Дўстлик" орденига сазовор бўлган Абдусамад Носиров дил сўзларини айтди.

@Pskenthayoti
81 views12:35
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:30:44
#Сайёр_қабул
#Очиқ_мулоқот

Туман ҳокими Раҳимжон Рихсиевнинг Сувти маҳалласи фуқаролари билан очиқ мулоқотидан видеолавҳа.

@Pskenthayoti
78 viewsedited  12:30
Ochish/sharhlash
2022-08-30 11:02:24
#Расман
Байрам муносабати билан пенсия тўловлари олдиндан берилади


Пенсия ва нафақа тўловларини нақд пулсиз (банк карта) шаклда олувчи фуқароларнинг жорий йил сентябрь ойи учун пенсия ва нафақалари 2022 йил 1 сентябрга қадар уларнинг банк пластик карталарига юклаб берилади.

Пенсия ва нафақа тўловларини нақд шаклда олувчи фуқароларга жорий йилнинг 5 сентябридан бошлаб тасдиқланган графиклар асосида тўловлар бошланади.

@Pskenthayoti
133 viewsedited  08:02
Ochish/sharhlash
2022-08-30 10:09:54
#Тезкор

Узавтомоторс автомобилларини айни вақтдаги нархлари ва чиқиш муддати билан танишинг!

Tracker-2 га хам шартнома бошланди

Жентрага эса навбат қарийб 2024-йилда етиб келар экан


@Pskenthayoti
101 viewsedited  07:09
Ochish/sharhlash
2022-08-30 08:21:02
Вазиятдан фойдаланиб олган сингиллар

Сизда ҳам борми?

@Pskenthayoti
103 views05:21
Ochish/sharhlash
2022-08-30 08:20:30
"Жалолиддин Мангуберди номли муаззам майдоннинг бунёд этилиши Янги Ўзбекистонда нафақат эл азиз, инсон азиз, балки бу элнинг буюк аждодларининг хотираси ҳам азиз эканининг ёрқин намойишидир".

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Сайёра Самандарова Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг очилиши маросимида давлат раҳбарига миннатдорлик билдирди.

@Pskenthayoti
108 viewsedited  05:20
Ochish/sharhlash
2022-08-30 07:30:02
#Диққат #Эслатма

Малака тоифаси олиш учун тиббиёт ходимларининг иш тажрибаси қисқартирилди

Малака тоифасини олишда талаб қилинадиган иш стажи 2-3 йилга қисқартирилди.

Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича қуйидагилар амалга оширилади:

— нодавлат тиббиёт ташкилотларида тиббиёт олий таълим муассасаларининг клиник базаларини ташкил этиб, уларда шифокор ва ҳамширалар малакасини ошириш ҳамда қайта тайёрлаш;
— малака тоифаси олиш учун талаб этиладиган иш стажи муддатини қисқартирган ҳолда, тоифасиз ходимларга 3 йил, биринчи тоифа учун – 5 йил, олий тоифа учун – 7 йил этиб белгилаш.


@Pskenthayoti
97 views04:30
Ochish/sharhlash
2022-08-30 06:27:10
Худди чет-эллардагидек!

Ушбу ҳолат Тошкент шаҳар  Яшнободдаги "Барака маркет" савдо дўконида 28-август куни бўлган.

Видеодаги ўғирликни амалга оширган шахснинг тажрибали экани ва хатто махсус кўйлак тиктирганини кўриш мумкин.. Нечта дўконни чув тушириб кетди экан бу одам?..
ИИБдан расмий муносабат кутамиз.

Савдогарлар огоҳ бўлинг ва бошқаларни ҳам огоҳлантиринг

@Pskenthayoti
99 viewsedited  03:27
Ochish/sharhlash
2022-08-30 06:25:59 #Хушхабар

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги Президент Фармони билан

Пискент тумани нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли Абдусамад Носиров «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.

@Pskenthayoti
97 views03:25
Ochish/sharhlash
2022-08-30 06:24:27
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

https://uza.uz/posts/403129

@Pskenthayoti
99 viewsedited  03:24
Ochish/sharhlash