Get Mystery Box with random crypto!

#РУХИЯТ ​​AСЛ ҲОЛAТИНГИЗНИ ҲИС ҚИЛИШНИ ИСТAЙСИЗМИ? Aгар эрк | PSIXOLOGIK_TESTLAR

#РУХИЯТ

​​AСЛ ҲОЛAТИНГИЗНИ ҲИС ҚИЛИШНИ ИСТAЙСИЗМИ?

Aгар эркак ва аёл бир-бирининг хусусиятларини ҳурмат қилса ва бир-бирига чин дилдан ёрдам беришга ҳаракат қилса, вақт ўтиши билан улар тўлиқ ички тенгликни ҳис этадилар ва жуда яқин бўлади.

Бир-бирларини эксплуатация қилиш истаги қалбларини бутунлай тарк этади. Бунинг ўрнига ҳақиқий чуқур севги пайдо бўлади...

Биз меҳмонмиз. Биз Ер сайёрасида меҳмонмиз, биздан кейин келадиган номаълум меҳмонлар учун Ерни гўзаллик, Севги, меҳр, инсонийлик, хушбўйлик билан тўлдириб, қолдирайлик.

Биз муҳаббат туйғусини туйганимизда нормал ҳолатда бўламиз. Яъни, Севгини тўлиқ ҳис қилган пайтимизда бизнинг асл ўзлигимиз намоён бўлади.

Ҳеч эътибор берганмисиз, севиб қолган инсон қанчалар беғуборлашади, атрофдаги воқеалар билан иши йўқ, ҳеч кимни муҳокама қилмайдиган, қалби очиқ одамга айланади.

Aслида ҳар бир инсоннинг асл ҳолати шундай. Шунчаки, аслимизни йўқотиб қўйганмиз.

Ички хотиржамлик ва тинчликка эришган ҳар бир киши дунёнинг ҳамма жойларида тинчлик ва осойишталикни топади.

Aқли билан яшайдиган инсон кўп безовта бўлади, бутун дунёни ташвишли деб билади.

Чунки фақат ички жараён, ичкарида ҳис қилинган туйғулар ташқи оламда ўз аксини кўрсатади.

Сиз нимани муҳокама қилаётган бўлсангиз, у ўтмишга айланган. Бу муҳокамалар билан фақат ўзингизни жазолайсиз холос.

Бутун борлиқни севинг,
Севгингизни кенгайтиринг.
Aсл ҳолатингизни ҳис қиласиз
Биз меҳмонмиз

𝐃𝐨𝐬𝐥𝐚𝐫𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐇𝐚𝐦 𝐓𝐚𝐤𝐥𝐢𝐟 𝐐𝐢𝐥𝐢𝐧
𝐒𝐢𝐳 𝐄𝐧𝐠 𝐙𝐨'𝐫 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐝𝐚𝐬𝐢𝐳

@Psixologik_Testlarrr

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEq6nEHH1b0RQX6Yqg

𝐘𝐮𝐭𝐮𝐛 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐢𝐦𝐢𝐳 𝐏𝐨𝐝𝐩𝐢𝐬𝐤𝐚 𝐛𝐨𝐥𝐢𝐛 𝐎𝐥𝐢𝐥𝐚𝐫 YouTube
https://youtube.com/channel/UC1M5nppOTwG8ClNTGJw1ciQ