Get Mystery Box with random crypto!

Мулойимлик гўзал ҳислатдир! Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу | Psixolog

Мулойимлик гўзал ҳислатдир!

Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга “Менга насиҳат қилинг" деди. "Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳдан қўрқ" дедилар. "Яна кўпайтиринг", деди. "Ёмонлик орқасидан яхшилик қил, у ёмонликни ўчиради" дедилар. "Яна кўпайтиринг", деди. "Инсонларга чиройли хулқ билан муомалада бўл", дедилар.

Демак, инсонларга чиройли хулқ билан муомалада бўлиш - бу одамийлик зийнати экан. Шу хусусда Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Амалларнинг қай бири афзалроқ?" деб сўраганда, ул зот: “Чиройли хулқ", дедилар. Бошқа бир Ҳадиси шарифларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Аллоҳ таоло яратилишингизни чиройли қилиб қўйган кишиларсиз, энди хулқингизни ҳам чиройли қилинглар" дедилар.

@Psixolog_maslahati