'Бош оғриғининг сабаби' Устоз қўлига стакан олиб, болалард | Psixolog
"Бош оғриғининг сабаби"
Устоз қўлига стакан олиб, болалардан сўради:
- Сизнингча бу стакан қанча оғирликка эга?
- Таҳминан 150грамм!, - жавоб берди болалар.
- Кўриб турганингиздек, унчалик ҳам оғир эмас. Агар мен бу стаканни бир неча дақиқа ушлаб турсамчи?
- Деярли ҳеч нима!
- Агар бир соат ушлаб турсамчи?
- Қўлингиз толиқади!
- Тўғри! Агар бу стаканни кун давомида ушлаб турсамчи?
- Қўлингиз оғриб, бутун бошни оғриқ эгаллаб олади.
- Жуда тўғри! Ҳўш, кун давомида ушласам стаканнинг оғирлиги ўзгарадими?
- Йўқ! -, деб жавоб берди болалар.
- Унда оғриқ қаердан пайдо бўлди?
- Давомий зўриқишдан!
- Оғриқдан қутулиш учун нима қилсам бўлади?
- Стаканни ташлаб юборишингиз керак!
Устоз табассум билан идишни стол устига қўйди ва деди:
- Ҳаётдаги муаммолар билан ҳудди шундай ҳолат рўй беради. Агар муаммони бир неча дақиқа ўйласангиз - ҳеч нима сезилмайди.
Агар муаммо ҳақида соатлаб ўйлай бошласангиз бошингизда оғриқ сеза бошлайсиз.
Агар кун давомида ўйласангиз - бутун тана оромини йўқотади, қўлингиз бир ишга ҳам бормайди.
Муаммолардан фориғ бўлиш учун эса шунчаки баридан кечиб, Аллоҳга суяниш керак бўлади. Натижада қалбга ҳотиржамлик ва сакинат югуради.
Akrom Abu Khadija
@Psixolog_maslahati