Get Mystery Box with random crypto!

Psixolog 1 9

Telegram kanalining logotibi psixolog11111 — Psixolog 1 9 P
Telegram kanalining logotibi psixolog11111 — Psixolog 1 9
Kanal manzili: @psixolog11111
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 93
Kanalning ta’rifi

Assalomu alaykum
Bu kanalda sizni qiynayotgan muammolarga yechim topasiz.
Stress,pulga va atrofadagilar bilan munosabatda muammolarga duch kelyapsizmi? Psixologik yordam kerak bo'lsa!
Bizga murojaat qiling:🧔 @AAN_9596
Qizlar: 👧 @Psixolog18_01

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-09-05 04:19:41
Ассалому алайкум!

Аллоҳ ҳар бир лаҳзангизни бахтга тўлдирсин!!!
Бошлаган янги кунингиз хайрли, файзли, барокатли давом этсин!!!


Ё Роббим! Бизларни бугун тақсимлайдиган хайринг, хидоят берадиган нуринг, улашадиган раҳматинг, берадиган ризқингдан энг кўп насибадор бандаларингдан қилгин!!!
@psixolog11111
5 views▂▃▄▅▆▇█▓▒░OISHA░▒▓█▇▆▅▄▃▂, 01:19
Ochish/sharhlash
2022-09-03 07:25:47 ​​Бахтли инсоннинг етти сири:

1. Атрофдагилар «нима деб ўйлайди» деб ўйламайдилар. (Озодлик сири)
2. Исталган ўй хаёлимиз албатта рўёбга чиқади. (Аниқлик сири)

3. Танангизни боридек қабул қилинг ва севинг. (Гўзаллик сири)
4. Ўзингиз ва бошқаларни танқид қилманг. (Дўстлик сири)

5. Севинг ва севганингизни боридек қабул қилинг, уни ўзгартирманг. (Муҳаббат сири)
6. Аввал бериб кейин олишни ўрганинг. (Бойлик сири)

7. Бошқалар учун ўйламанг, кўп севиб хаётдан завқланинг.(Бахт сири)




@psixolog11111
28 views▂▃▄▅▆▇█▓▒░OISHA░▒▓█▇▆▅▄▃▂, 04:25
Ochish/sharhlash
2022-08-31 09:11:43 Тест жавоблари:

Кўрсаткич бармоқ
номсиздан қисқароқ -

Бундай одамлар жуда жозибали, мафтункор ва ўзига тортадиган бўлишади. Улар осонликча барча билан алоқа ўрнатишади ва дўстлар орттиришади.
Ҳар кимни эътиборини жалб қилишни ва ушлаб туришни билишади. Ўз тақдирларидан ҳеч қачон умидсизликка тушишмайди, чунки уларда ҳар доим тайёр «захира режа» бор!

Уларнинг тестостерон даражаси етарлича юқори. Ҳаётда катта натижаларга эриша олишади. Бироз
уларни қўпол деб ўйлаш мумкин, лекин бу уларнинг табиати.

Кўрсаткич ва
номсиз бармоқлар тенг -

Бу одамлар жуда юмшоқ ҳарактерга эга, улар ҳотиржамлик ва тинчлик тарафдорлари. Улар жуда ғамхўр, юмшоқ ва
сезгир, одатда низоларни четлаб ўтишга ҳаракат қилишади. Ноаниқликни ёқтиришмайди.
Бундай бармоқларнинг эгалари ўзларини жуда яхши ҳис қилишади, кўтаринки кайфиятда юришади.

Улар жуда яхши, содиқ дўст ҳисобланишади. Сиз ҳар доим уларга ишонишингиз мумкин:
хоҳ бизнес бўлсин, хоҳ шахсий муносабатлар. Бундай одамлар ҳар қандай вазиятнинг ижобий томонларини кўра олишади!

Кўрсаткич бармоқ номсиз бармоқдан узунроқ -

Бундай одамлар одатда ўзларига жуда ишонадилар. Улар табиий лидерлар, одатда одамлар уларнинг
жамиятдаги мавқеидан қатъий назар уларга қулоқ солишади.
Бундай одамлар хотиржамлик ва мувозанатни сақлай оладилар, улар таҳлилий фикрга эга,
донолик билан ҳар бир қадамни олдиндан ҳисоблашга ҳаракат қилишади.
Улар ўз ҳис-туйғуларини қандай бошқаришни билишади. Улар ҳар қандай қарор қабул қилишдан олдин узоқ вақт ўйлаб, вазиятни «барча ижобий ва салбий томонларини» тарозига солиб кўришади.

Одатда бундай одамлар бирон бир нарсада биринчи қадамни қўйишга мойил эмаслар:
бизнесда ҳам, шахсий муносабатларда ҳам. Аммо агар бир нарсага қарор қилишса, кейин ўша нарса учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммаларига олишади.
@psixolog11111
81 views▂▃▄▅▆▇█▓▒░OISHA░▒▓█▇▆▅▄▃▂, 06:11
Ochish/sharhlash
2022-08-31 05:48:24
Бу ҳайратланарли, лекин танамизнинг баъзи қисмлари бизга характеримиз ҳақида айтиб бериши мумкин!

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, номсиз бармоқнинг узунлиги биз онамизнинг қорнида эканлигимизда қабул қиладиган "эркак гормони" тестостерон даражасига боғлиқ. Маълум бўлишича, у бизнинг шахсиятимизни шакллантиришда муҳим роль ўйнайди.

Қизиқарли тест: бармоқларингизнинг узунлиги сизнинг шахсингиз ҳақида айтиб беради.

Синов жуда оддий, фақат чап қўлингизга қаранг ва уни келтирилган расмлар билан солиштиринг. Қайси бири сизники!

Текшириб кўрдингизми?
1. Кўрсаткич бармоқ номсиз бармоқдан калтароқ
2. Кўрсаткич бармоқ номсиз бармоқдан узунроқ
3. Иккаласи бир хил узунликда: кўрсаткич ва номсиз бармоқлари.

Қайси бармоқ узунроқ эканлигини комментарияда ёзинг? Номсиз бармоқми ёки кўрсаткич?

Натижаларни бироздан сўнг эълон қиламиз!

@psixolog11111
74 views▂▃▄▅▆▇█▓▒░OISHA░▒▓█▇▆▅▄▃▂, 02:48
Ochish/sharhlash
2022-08-31 05:43:16
Азизим, омонмисиз? Ажойиб тонглар отди. У сизни кутяпти. Бутун олам сизни кутяпти. Ўзингизни кашф қилишингизни бир марта бўлса ҳам имкон беришингизни кутмоқда бу ҳаёт. Хуллас уриниб кўринг. Ҳар ҳолда шуни нега қилиб кўрмаганман дегандан кўра, уриниб кўриш ажойибку! Қўрқувларни енгсангиз, дунё кўз олдингизда бошқача гавдаланади. Ҳамма эшиклар очиқ деб ўйласангиз, улар очиқ бўлади-да!
Хайрли тонг, яхшилар!

@psixolog11111
36 views▂▃▄▅▆▇█▓▒░OISHA░▒▓█▇▆▅▄▃▂, 02:43
Ochish/sharhlash
2022-08-30 10:25:54 ....Хафа бўлма!
....Хар доим кулиб юр!
....Нимагадир мухтожмисан?
....Уни ён атрофингдаги одамлардан эмас Буюк Аллоҳдан сура нега дейсанми?
....Чунки ҳеч ким эшитмаса хам Аллоҳ эшитади.

....Ўксинма, сиқилма.
....Дунёдаги ҳеч бир нарса ўксинишинггаям, сиқилишинггаям арзимайди.
....Табассум қил!
....Табассумингдан ўзгалар дили яйрасин.

....Сабр қил!
....Сабр оғириқларни тухтатувчи аччиқ малҳамга ўхшайди. Ҳам азоб беради, ҳам даволайди.
....Бир дақиқада бир неча бор урадиган юрак, умид билан урмоқда.
....Шунинг ўзи қувончку?!
....Доим табассум қилинг


@psixolog11111
43 views▂▃▄▅▆▇█▓▒░OISHA░▒▓█▇▆▅▄▃▂, edited  07:25
Ochish/sharhlash
2022-08-27 06:31:45 Тушимда ўзимни фаришталар маконида кўрдим.
Бир фаришта мени айлантириб юрарди.
Биз фаришталар тўла хоналар олдидан бирма-бир ўтиб борардик.

   Мени бошлаб бораётган фаришта биринчи бўлим олдида тўхтади ва деди: «Бу – Қабул бўлими. Бу ерда Аллоҳга қилинган барча илтижолар ва дуолар қабул қилинади». Мен у хонага қараганимда, хона жуда ҳам кўп фаришталар билан тўла эди. Улар бутун дунё бўйлаб инсонлар томонидан қилинган дуо ва илтижолар ёзилган кўп жилдли саҳифаларни саралаётган эди.

Сўнг биз узун йўлак бўйлаб йўлимизда давом этдик ва иккинчи бўлимга етдик. Фаришта менга айтди: «Бу – Ижобат бўлими. Бу ерда инсонлар сўраган дуо ва илтижолардан сараланганлари ижобат қилинади». Мен у хонага қараганимда, бу хона ҳам кўплаб фаришталар билан тўла эди. Улар ижобат қилинган дуоларни ўраб, Ерга – тегишли инсонларга жўнатиш ишлари билан  банд эди.

   Ниҳоят биз узун йўлакнинг энг охирига етдик ва кичкина бир хона олдида тўхтадик. Ажабланарлиси шундаки, у хонада бор йўғи биттагина фаришта ўтирарди ва деярли ҳеч иш қилмай, бекор ўтирарди.

Мен билан келган фаришта айтди:
– Бу – Шукр бўлими.
– Қанақасига? Ахир бу ерда деярли ҳеч қандай иш қилинмаяпти-ку!, – сўрадим мен.

Фаришта ниҳоятда хўрсинди ва хафалик билан деди:
– Дуолари ижобат қилинганидан сўнг, инсонлардан жуда ҳам озчилиги шукр айтади.
– Инсон Аллоҳга қандай қилиб шукр айтиши керак?, – сўрадим мен.
– Шунчаки, «Алҳамдулиллаҳи Роббил Аламин» деб айтса кифоя.


  Сиз тирикмисиз? Демак, Алҳамдулиллаҳ денг. Чунки тавба қилиш учун вақтингиз бор.
  Сиз соғмисиз? Демак Алҳамдулиллаҳ денг. Чунки ибодат қилишга имконингиз бор.
  Сизни фарзандларингиз борми? Демак Алҳамлулиллаҳ денг. Чунки орқангиздан сизга атаб дуо қилгувчингиз бор.
  Сизни ота-онангиз борми? Демак Алҳамдулиллаҳ денг. Чунки сизни бу дунёда дуо қилгувчингиз бор.
  Сиз ибодатдамисиз? Демак сизни жаннатга етакловчи ибодатларингиз бор. Алҳамдулиллаҳ денг.
Истасангиз сизни Алҳамдулиллаҳ дейишга ва Аллоҳга шукрона айтишингиз керак бўлган минглаб сабабларни санаб бера оламан. Ҳар сониянгизга Алҳамдулиллаҳ денг. Сабаб, кейинги сонияси йўқлар бор.
Сиз сездингизми? Ёки йўқми, сиз 7 марта Алҳамдулиллаҳ дедингиз. Мана 8 марта бўлди.
Аллоҳдан сизга жаннатнинг 8 эшигини очишини ва истаганингиздан киришингиз мумкин бўлишини сўраб қоламан.
Доим шукрда бўлинг. Ва Алҳамдулиллаҳ денг. Яхшилаб сананг. Сиз 10 марта камида Алҳамдулиллаҳ дедингиз.
Истасангиз санаб кўрин.
Ушбу ибратни ўқиганларга раҳмат. Сабаб, сиз ўқидингиз. Ўзингиз ва мен ҳам сиз билан биргаликда ҳар бир шукроналик учун савоб олдим.
Истасангиз, яқинларингизга ҳам юборинг. Улар ўқиб, олган савобларидан сиз ҳам баҳраманд бўлинг.
Шундай гўзал, тинч ва осуда юртда яшаётганлигимиз учун яна бир бор Аллоҳга Алҳамдулиллаҳ деймиз.



@psixolog11111
272 views▂▃▄▅▆▇█▓▒░OISHA░▒▓█▇▆▅▄▃▂, 03:31
Ochish/sharhlash
2022-08-24 15:32:24
Nimaga inson qo'rquvlardan voz kecholmaydi?

Pulga ochilish bo‘yicha ajoyib maslahat va usul

@psixolog11111
68 views▂▃▄▅▆▇█▓▒░OISHA░▒▓█▇▆▅▄▃▂, edited  12:32
Ochish/sharhlash
2022-08-24 15:32:23
ONG OSTIDA XAMMA MUAMMONI XAL QILISH SIRI. DAVOLOVCHI SO'ZLAR jon kexo

Hayotingizni o‘zgartiruvchi videorolik

@psixolog11111
62 views▂▃▄▅▆▇█▓▒░OISHA░▒▓█▇▆▅▄▃▂, 12:32
Ochish/sharhlash
2022-08-22 18:09:54
Эрини ёки қайнона қайнотасини аламини фарзандидан оладиган аёллар эшитиши керак буни

@psixolog11111
70 views▂▃▄▅▆▇█▓▒░OISHA░▒▓█▇▆▅▄▃▂, 15:09
Ochish/sharhlash