Get Mystery Box with random crypto!

Nilufar Asqarova

Telegram kanalining logotibi psiholog_askarova — Nilufar Asqarova N
Telegram kanalining logotibi psiholog_askarova — Nilufar Asqarova
Kanal manzili: @psiholog_askarova
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.08K
Kanalning ta’rifi

Ассалому алайкум!
⚪️Худудий булим Психологлар Ассоциацияси рахбари
⚪️ Олий маълумотли малакали ва тажрибали
Психолог
Коуч
Тренер
Онг ости билан профессионал иш олиб борувчи мутахассис
Бизнинг Канал
@psiholog_Askarova
Мурожаат учун: @Askarova_Nilufar

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 6

2021-02-05 06:45:55
ТАБАССУМ ҚИЛИШДАН, МЕҲР-МУҲАББАТ КЎРСАТИШДАН АСЛО ВОЗ КЕЧМАНГ.
ЧУНКИ ТАБАССУМ ҲАДЯ ҚИЛИБ, ХУНУКЛАШГАН БИР ЧЕҲРАНИ ГУЗАЛЛИКГА,
МЕҲР-МУҲАББАТ УЛАШИБ, ҚАТТИҚЛАШГАН БИР ҚАЛБНИ ИЛИК СЕВГИГА ТУ́ЛДИРАСИЗ.

ҲАЁТИНГИЗ ТАБАССУМГА, МЕҲР-МУҲАББАТГА ТЎЛСИН, КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН!!!
@psiholog_Askarova
1.1K viewsПсихолог Нилуфар, edited  03:45
Ochish/sharhlash
2021-02-04 11:22:53
Ишқни бировлардан қидирманг.
Уни кимдир олиб келмайди.
Ишқни қалбингиздан ахтаринг...

Шуҳрат Ориф

@psiholog_Askarova
847 viewsПсихолог Нилуфар, 08:22
Ochish/sharhlash
2021-02-04 11:22:52 Қалб Аллоҳнинг мулкидир, сенга омонатдир

Унга яхши қара, гард юқтирма, юк юклама, ранжитма, кўз қорачиғингдек асра. Қалбингга оғир келадиган юкларни эса омонатни Соҳибига топшир!

Ҳазрати Мавлоно Румий

@psiholog_Askarova
810 viewsПсихолог Нилуфар, 08:22
Ochish/sharhlash
2021-02-04 10:06:04
10% - Аллоҳ розилиги йўлида эҳсон,

10% - орзу-истаклар учун,

10% - бир марталик ишлатиш учун,

10% - бизнесни ривожлантириш учун,

10% - ўзини ривожлантириш учун,

50% - уй-рўзғор учун
@psiholog_Askarova
775 viewsПсихолог Нилуфар, 07:06
Ochish/sharhlash
2021-02-01 10:38:31
@psiholog_Askarova
314 viewsПсихолог Нилуфар, 07:38
Ochish/sharhlash
2021-02-01 10:37:18
Дардкаш инсон...
Дардкаш инсон...
Бошқаларни дардини эшитиш оркали хаётингизга салбий таьсир килади
Нимани эшитаётганизга ва нимани кўраётганизга
Эътибор беринг
@psiholog_Askarova
@Askarova_Nilufar
https://t.me/joinchat/AAAAAEHMlNsM3b9G9p6KOw
315 viewsПсихолог Нилуфар, 07:37
Ochish/sharhlash
2021-02-01 10:36:40 Офисда
дарс сеанс олган ўқувчимиз натижалари
@psiholog_Askarova
@Askarova_Nilufar га мурожаат қилинг
236 viewsПсихолог Нилуфар, edited  07:36
Ochish/sharhlash
2021-02-01 10:34:43 Офисда
дарс сеанс олган ўқувчимиз натижалари
@psiholog_Askarova
@Askarova_Nilufar га мурожаат қилинг
226 viewsПсихолог Нилуфар, edited  07:34
Ochish/sharhlash
2021-02-01 10:20:41 Ўз феъл-атворингизни аниқланг

Ҳар бир инсон ўзи ҳақида билишга қизиқади. Бу тест эса ўзингизни янада яхшироқ билишга кўмаклашади. Сиз мазкур тест орқали ўзингизни синаб кўрсангиз, фойдадан ҳоли бўлмайди.

1. Денгизни хаёлан тасаввур қилинг. У қанақа рангда?
а) Тўқ кўк.
б) Ҳаворанг.
в) Яшил.
г) Кулранг.

2.Қаршингизда улкан тоғ ястаниб турибди. Сиз унинг қаерида туришни хоҳлардингиз?
а) Тоғ чўққисида.
б) Тоғ қиялигида.
в) Тоғ этагида.

3. Қуйидаги шакллардан қайси бири сизга кўпроқ ёқади?
а) Доира.
б) Тўртбурчак.
в) Учбурчак.

4.Танлаган буюмингиз нимадан ясалган бўлишини хоҳлардингиз?
а) Ёғочдан.
б) Шишадан.
в) Қимматбаҳо тошдан.
г) Металлдан.

5. Ҳаёлан от расмини чизинг. У қанақа рангда бўлиши мумкин?
а) Жигарранг.
б) Қора.
в) Оқ.

6. Бўрон бошланяпти. Сиз бу вазиятда нима қиласиз?
а) Отга миниб, узоқроққа қочиб кетасиз.
б) Уйга кириб, яшириниб оласиз.

Саволлар таҳлили билан танишинг:
1. Бу саволнинг жавоби сизнинг шахсиятингиз хусусида умумий таъриф беради.
а) Агар тўқ кўк рангни танлаган бўлсангиз, демак, сиз мураккаб табиатли инсонсиз.
б) Агар ҳаворанг тўғри келса, бошқалар сизни осон тушунади.
в) Яшил рангли денгизни тасаввур қилган бўлсангиз, сиз мулоқотга киришувчансиз ва ҳеч нарсадан тортинмайсиз.
г) Кулранг бўлса, сиз тортинчоқсиз.

2. Бу савол сизнинг ҳаётдаги хоҳиш-истакларингизни кўрсатади.
а) Агар чўққини танлаган бўлсангиз, жуда кўп нарсага эришишни даъво қиласиз.
б) Тоғ қиялиги сизнинг феълингиз мўътадил эканлигидан далолат беради.
в) Тоғ этаги эса ҳар қандай ҳаёт тарзига кўникишингизни англатади.

3. Танлаган шаклингиз сиздаги конфермизм қай даражада эканлигини очиб беради.
а) Доирани танлаган бўлсангиз, демак, ҳаммага ёқишга интиласиз.
б) Тўртбурчак шакл – сизнинг мустақил эканлигингизни билдиради.
в) Учбурчакда тўхтаган бўлсангиз – ўжар ва қайсарсиз.

4. Танлаган буюмингиз, аниқроғи, унинг қандай ашёдан тайёрлангани сизнинг ён-атрофингиздагилар билан муносабатингизни билдиради.
а) Ёғоч – сиз тинчликсевар инсонсиз. Доимо уруш-жанжаллардан қочиб юрасиз.
б) Шишани танлаган бўлсангиз, қалбингиз жуда ҳам нозик. Ҳар доим ҳам ўзингизга ишонч сезавермайсиз.
в) Агар қимматбаҳо тошдан ясалган нарсани танлаган бўлсангиз, сизни ишонтириш ва бирор нарсага мажбур қилиш жуда қийин.
г) Металлда тўхтаган бўлсангиз – сиз кучли шахссиз. Доимо атрофдагилардан устун бўлишга интиласиз.

5. От ранги сизнинг ҳақиқий ҳаётга бўлган муносабатингиз рамзидир.
а) Жигарранг – доим аниқ ҳисоб-китобларга амал қилиб яшайсиз. Шунинг учун ҳам сизнинг ҳаётдаги ўрнингиз мустаҳкам.
б) Қора рангда тўхтасангиз – сизни тушуниш бошқалар учун анча қийин. Қийинчиликларга ўзингизни уравериш одатингиз бор.
в) Оқ ранг – сиз димоғдор инсонсиз, десак муболаға бўлмайди. Атрофдагиларда яхши таассурот қолдиришни хуш кўрасиз.

6. Бу саволга жавоб ҳаётда кўпроқ кимга ишонишингизга аниқлик киритади.
а) агар отда кетиб қолишни танласангиз, ҳаётдаги оғир вазиятларда энг аввало, дўстларингиздан ёрдам кутасиз.
б) Уйни танласангиз, демак, сиз оилани биринчи ўринда кўрасиз. Ёрдам ва ҳимояни умр йўлдошингиздан кутасиз.

Мана, сиз тест савол-жавоблар орқали, оз бўлса-да, ўзингиз ҳақингизда билиб олдингиз. Бу – сизнинг феъл-атворингиз билан чамбарчас боғлиқдир.

@psiholog_Askarova
262 viewsПсихолог Нилуфар, 07:20
Ochish/sharhlash
2021-02-01 10:19:35
Биз Билан бирга мухаббатни, бахтни хис килиб яшанг!

@psiholog_Askarova
@Askarova_Nilufar га ёзинг
203 viewsПсихолог Нилуфар, 07:19
Ochish/sharhlash