Get Mystery Box with random crypto!

Ўн ёшли бола отасидан сўрабди: — Ада, нега бу колбасани номи ' | Nilufar Asqarova

Ўн ёшли бола отасидан сўрабди:
— Ада, нега бу колбасани номи "Докторский"? Нима, уни фақат докторлар ейдими?
Отаси:
— Йўқ ўғлим! Бу колбасани еб бўлгач, тўғри докторга боравериш кераклигини билдиради.

Нима учун колбаса хавфли?


1. Колбаса таркибига кўпгина нитритлар (ранги чиройли бўлиши учун), фосфотлар ( махсулот шакли ва узоқроқ туриши учун) қўшилади.

2. Фосфотларни колбасада кўплиги ва организмга кириши калций организмдан кўпроқ сарфланиши олиб келади. Бу бемажоллик, рахит, остеопароз дегани.

3. Нитритлар онкологияга олиб борувчи энг машхур моддалардир. Йўғон ичи раки шу жумладан.

4. Колбаса таркибига хайвоннинг териси, ичаклари, суяги, тоғайи ва бошқа қисмлари майдалаб қўшилади. Одатда бу қисмлар ейишга яроқсиз хисобланади.

5. Яхши колбаса узоқ турмайди, жуда ёрқин хам бўлмайди.Энг мухими арзон бўлмайди. Яхши колбаса ейман деган одам анча бой бўлиши керак. (Кази)

6. Бозорларимизда сифатсиз ва арзон колбасалар сотилмоқда. Улар ичида лахм гўшт йўқ. Фақат зарарли қўшимчалар.

@psiholog_Askarova