Get Mystery Box with random crypto!

Терминология масаласида яна андак мулоҳаза. Ҳаракатга, ишлашга | Propessir

Терминология масаласида яна андак мулоҳаза. Ҳаракатга, ишлашга, ўқишга ундайдиган сабаб, омил мотивация деб аталади. Аммо ўзбекларда мотивациянинг жиддий рақиблари бор. Масалан, ҳеч иш қилмай ётишга ундайдиган омил ётивация дейилади. Ҳамма режалар бузилиб кетаётган бир пайтда қотиб ухлашга ундайдиган омил эса қотивация дейилади.

Менда мотивация йўқ, лекин ётивация билан қотивация бисёр. Ҳурматли ўқувчиларимда ҳам шунақа бўлса керак. Ётиб ухланг, ҳеч иш қилманг. Хавотир олманг, ҳамма ўлса ҳам сиз ўлмайсиз, ҳали улгурасиз ҳаммасига.

@AsanovEldar