Get Mystery Box with random crypto!

Эркакдан омадни аяма фалак, Жонини асрагил, этмагил халак. Ома | Pro Status🍀

Эркакдан омадни аяма фалак,
Жонини асрагил, этмагил халак.
Омадни қўш-қўш бер, бахтини бекам,
Номардга зор этма, кўрмасин алам.

Эркакдан омадни аяма ҳаёт,
Муҳаббат қасрин ҳам этмагин барбод.
Ишига унум бер, ҳамёнига пул,
Билагига куч бер, эй қодири дил!

Майлига ҳар замон ичиб "шер” бўлсин,
Майсага ағанаб усти кир бўлсин.
Кайфи ўтиб кетар йигитчиликда,
Ер бўлмасин фақат, фақат эр бўлсин!

Тан-жони соғ бўлсин, тўрт муччаси соғ,
Уйидан бахт топсин, кайфи бўлиб чоғ.
Оғзига ош бер-у, кўзга ёш берма,
Мард эркак хор бўлса фалак-дош берма!

@Pro_Status