Get Mystery Box with random crypto!

Prezident Bloggerlar

Telegram kanalining logotibi prezidentbloggerlari — Prezident Bloggerlar P
Telegram kanalining logotibi prezidentbloggerlari — Prezident Bloggerlar
Kanal manzili: @prezidentbloggerlari
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2021-12-23 00:22:15
Қонунлар қандай қабул қилинади?

Спикер: Бошқатдан ўқиб беринг
Депутат: 35-моддасига эътибор қаратгандим. 
Спикер: Ўқинг
Депутат: Транспорт инфратузилмаси объектлари ҳақида гап борган. 
Спикер: Матнни ўқиб беринг. 
Депутат:.....(сукунат) 
Спикер: Қани шу қонун кимда бор? 
Депутат: Очдим
Депутат ўқиб беради
Спикер: Сиз боя бошқа қонунни ўқиб бергандиз. 
Орага Алишер Қодиров қўшилади. 
Алишер Қодир: Қўмита умуман ишламаган
Спикер: Қўмита ишламаган дейишга ҳақингиз йўқ, чунки қўмита ишида ўзизам қатнашгансиз.
Алишер Қодир Спикерга: Сизам қатнашгансиз. 45 минутдан бери иккита моддани муҳокама қиляпмиз.
Спикер: Керак бўлса кечгача қиламиз. 
Бироздан кейин орага Илҳом Абдуллаев қўшилади. Унинг нима деганини ҳатто спикер ҳам тушунмайди. 

Якунда қайси модда ҳақида гап боряпти, ҳамма ҳар хилини айтади. Депутатлар қонун моддаларини умуман англамай қабул қилишадиg‘ шекилли...

Хуллас, бу латифа эмас, балки бугунги Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисидан лавҳа эди... 
8 viewsedited  21:22
Ochish/sharhlash
2021-12-16 11:19:38 ​​Бузғунчи-ислоҳотчи.

Атрофга назар ташлаяпсизми? Атрофда ҳамма жойни бузиш керак, янгиланиш керак, ундай қилиш керак, бундай қилишимиз керак деган шиорлар кўпайиб кетди. Биз ҳеч бир ишни бузмасдан қилолмадик. Ташкент сити қурамиз дедик, Ҳилтон қуриш учун архитектура намунаси бўлган Киночилар уйини бузиб ташладик.

Бизда ҳеч нарса қурбонсиз бўлмаяпти, айниқса ўша Янги Ўзбекистон деб жар солинаётган сўнгги беш йилликда. Ҳозир ҳам Парпиевнинг боласи бозор қургани учун тайёр ишлаб турган Қўйлиқ бозори кўприк баҳона бузиб ташланмоқда.

Қайси жойга қарама бузилиш қайта қурилиш, ахир буларнинг барчаси иқтисодий зарар-ку, ҳа, мана шу халққа зарар, ҳа, айнан сиз билан менинг чўнтагимга зарар.

Қандай дейсизми? Мана қаранг Қўйлиқ Тошкентни арзон мева-чева билан таъминлаб турган бозор ҳисобланади, деҳқон етиштирган молини ўйлаб ўтирмай тўғри Қўйлиққа олиб келади. Жой, патта арзон, шунинг ҳисобига уйимизга кириб келадиган мевалар ҳам жуда қиммат эмас дунё билан солиштирганда.

Энди Food City деган бало келди, уларга олдиндан депозитга пул қўйиш керак, жой ноқулай, шаҳардан 7-8 километр юриш керак, арава йўқ, скутер, уни бир ишлатиш 50 000 сўм, патта пули қиммат, биринчи уч ой текин эмиш, кейин бирдан оёқдаги бармоқларни ҳам тиқиб юборишса керак.

Булар харажатларнинг ҳаммаси деҳқон олиб келаётган маҳсулот устига ўтиради, натижада сиз билан биз чўнтагимиздан Парпиевнинг боласига тўлаймиз.

——

Шунинг учун ўзини ислоҳотчиман деган шахсга бирдан ишониб кетаверманг.

Генри Форд “Менинг ҳаётим” китобида шундай ёзган эди:Ўзини ислоҳотчи атайдиган шахс аслида ҳаммасини қилишни истайди. У ёқасидаги тугмача ўз тешигига сиғмаётгани учунгина бутун кўйлакни бурда-бурда қилиб ташлаётган кимсага қиёс. Тугма ўтадиган тешикчани сал кенгайтириш унинг хаёлига келмайди.”

Айтганча китобни мана бу линк орқали харид қилишингиз мумкин.

Мана шунақа гаплар.

@tentakminds
8 views08:19
Ochish/sharhlash
2021-12-16 06:22:29 TikTok — зарарли бўлса уни фойдали ресурсга айлантириш лозим. Шу ва бунга ўхшаш компаниялар фаолиятини чеклаш эмас, балки улар билан яқиндан мулоқот, ҳамкорлик ўрнатган ҳолда ишлаш ҳамма учун кўпроқ манфаатли ва тўғрироқ бўлади деб ўйлайман. Айнан шу мақсадда бугун TikTok компаниясининг вице-президенти доктор Тео Бертрам ва компаниянинг масъул ходимлари билан жуда самарали онлайн учрашув ўтказдик.

Учрашувда ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдик. TikTok вакилларига тармоқнинг ички нормалари ва айрим тартиб-қоидаларини кўриб чиқиш, уни Ўзбекистон қадриятлари, урф-одатлар ва менталитетимизга мослаш бўйича таклифлар бердим. Улар томонидан бу таклиф албатта инобатга олиниши, бу борада ҳамкорлик, шу билан бирга ўзбек тилини ҳам киритишга тайёр эканликлари маълум қилинди.

PS: Ҳамкорлик бошланди .

#мулоқоттайм

____

Если TikTok вреден, его необходимо превратить в полезный ресурс. Я думаю, что для всех будет выгоднее и правильнее не ограничивать деятельность таких компаний, а плотно с ними работать, налаживать сотрудничество. С этой целью сегодня у нас была очень продуктивная онлайн-встреча с доктором Тео Бертрамом, вице-президентом TikTok, и другими высокопоставленными должностными лицами компании.

На встрече мы обсудили вопросы взаимного сотрудничества. Я предложил представителям TikTok адаптировать некоторые их внутренние нормы и процедуры в соответствии с ценностями и обычаями Узбекистана, нашим менталитетом. Было отмечено, что они готовы учесть это предложение, сотрудничать в этом направлении, а также ввести узбекский язык.

P.S. Сотрудничество началось .
5 views03:22
Ochish/sharhlash
2021-12-16 06:22:24
5 views03:22
Ochish/sharhlash
2021-12-14 14:44:29 Эски ҳаммом, эски тос

Ислоҳотлар хусусида Олам узра жарангрос,
Давраларда баҳслар қизғин, Баҳсларда зўр эҳтирос.
Кўп орзулар топди ҳаёт Кўзгусида инъикос,
Аммо бизнинг томонларда Ҳали фақат гап, холос,
Ҳаёт эса ўша-ўша: Эски ҳаммом, эски тос.

Аввалгидек йил бошида Йил режасин бичамиз,
«Бажарамиз» қасамини Яхна чойдек ичамиз.
Сўнг ўн бир ой сусткаш умр Дарёсида кечамиз,
Йил сўнгида: «ҳайда-ҳайда», Ой сўнгида: «бос-ҳа, бос!»
Қоидамиз ўша-ўша: Эски ҳаммом, эски тос.

Биз мажлиссиз яшолмаймиз, Мажлисга ҳам план бор,
Мажлис дема — жанггоҳ! Сени Пийпалашга гилам бор,
Содда бўлма, у гиламга Тайёргарлик билан бор,
Чап беришни, чалишни бил, Жавоб зарбин ўрган хос.
Ишни бўлса... иш маълум гап: Эски ҳаммом, эски тос.

Кимга керак ташаббускор, Билгувчи йўл-йўриқни?!
Ташаббускор ишни бузар Кутмай юксак буйруқни.
Бизлар эсак — камтар одам, Қовуштириб қуллуқни,
Жим турамиз, биламиз-да, Жим туришга бор асос.
Бизга асли жуда мақбул Эски ҳаммом, эски тос.

Қандай асос, дерсиз. Раҳбар Сўзи доим сўз бўлган,
Унга «қарши», «бетараф» йўқ, Овоз доим юз бўлган,
У истаса икки беш қирқ, Икки ўн тўққиз бўлган,
Тарихга боқ, раҳбарингни Шаҳаншоҳга қил қиёс,
Аъёнлару гумашталар... Эски ҳаммом, эски тос.

Кимки баланд учмоқ бўлса, Бўлса ҳам у отамиз,
Асло парвоз қилдирмаймиз, Оёғидан тортамиз,
Амаллаймиз, бўйнига бир Маломатни ортамиз.
Деймиз, сени биз эҳтиёт Қилмоқдамиз, Мирғиёс,
Баланд учма! Тинч сенга шул Эски ҳаммом, эски тос.

Бозоримиз ўша бозор, Олой, Эски Жўвамиз,
Мақол ўша, пул бўлса гар Чангалдадир шўрвамиз.
Бир тўрва пул билан тушсак, Тўлиб чиқмас тўрвамиз.
Баракалла, эпчил йигит, Қандингни ур, Мирваққос,
Касбинг ўша, нафсинг ўша: Эски ҳаммом, эски тос.

Дўконимиз ўша дўкон, Унга ҳам ҳеч ривож йўқ,
Пул чангаллаб, кўнгилдаги Мол топишга илож йўқ,
Турмуш дерлар, бола-чақа, Кимда ҳам эҳтиёж йўқ,
Ҳар юлғичга қуюқ салом, Ҳар ўғридан илтимос.
Ҳолатимиз ўша-ўша: Эски ҳаммом, эски тос.

Содда, мўмин одамлармиз, Кўнгилда йўқ киримиз,
Оламҳайрон, англолмас не Бу юввошлик сиримиз.
Биз жим турдик, ўлди Орол, Битди Аму, Сиримиз,
Авлодларга қолар бўлди Заҳарланган ер мерос,
Дод фарёддан не наф, амал — Эски ҳаммом, эски тос.

Фарзандларни биз не учун Келтирамиз дунёга
Ақлу қалбин, умру бахтин Тўлдирмасак зиёга?
Туғдирмоғу туғмоқ биздан, Қолган умри худога.
Яна бахтли болаликдан Солурмиз айюҳаннос.
Наҳот, бўлгай эртамиз ҳам Эски ҳаммом, эски тос.

Хўп иш бўлди, ўзбекмас деб Айтдик Ибн Синони.
Гар мўъжиза тирилтирса Ул табаррук сиймони,
Болаларнинг ўлимидан Қирқ газ сакраб имони,
Дерди, наслим, билмадимё, Папуасми, эскимос.
Гаплар ошкор, ишлар эса Эски ҳаммом, эски тос.

Бизга ишдан ҳеч гапирманг, Гап сотишга устамиз,
Юк тортишмас, бировларга Юк ортишга устамиз.
Ўлганларнинг орқасидан Тош отишга устамиз,
Тиригида деймиз фақат Пайғамбарлик сизга хос.
Ялтоқилик ўша-ўша: Эски ҳаммом, эски тос.

Дилимизда гапимиз кўп, Айтган билан битмайди,
Лекин дардлар чорасига Гапнинг ўзи етмайди.
Бундан буён аравада Жим ўтириш кетмайди,
Йўқса, тарих бир кун биздан Олажакдир алқасос,
Насибамиз бўлгай мудом: Эски ҳаммом, эски тос.

Эркин Воҳидов

P.S.: Ушбу шеър кеча ё бугун
ёзилмаган, бундан ўттиз йил илгари ёзилган. Шунчаки ДАҲШАТ!!!
5 views11:44
Ochish/sharhlash
2021-12-12 19:23:37
Қўйлиқ бозори кўчирилишига сотувчилар қандай муносабатда?

Bugun.uz эски ва янги бозорларда бўлиб, видеорепортаж тайёрлади

Видеони кўриш

Расмий | LIVE | Дайжест
8 views16:23
Ochish/sharhlash
2021-12-08 18:53:45
10 views15:53
Ochish/sharhlash
2021-12-08 18:53:45
9 views15:53
Ochish/sharhlash
2021-12-08 08:49:01
“Юбилейний” кўп гап бор.

Деновдаги портлаган “Юбилейний” савдо марказидаги ҳозирги ҳолатни кўриб турибсиз. Асли бу бино собиқ МХХ бошлиғи, ўша машҳур Нодир Тўрақуловнинг қудаси Эркин холодилникка тегишли бўлган.

Табиийки, Нодир Тўрақулов қамалгандан кейин унинг қудаси ҳам жиноий жавобгарликка тортилган, бино зарарни қоплашга деб Давлат активлари балансига ўтади.

2018-2019-йилларда бир пайтлар Эркин холодилникнинг қўлида бухгалтер бўлиб ишлаган Улуғбек Хуррамов уни ижара асосида ишлатиб келади.

Кейин орага Инденим суқилиб жойни тортиб олиш пайига тушади, жой аукционда сотувга эмас, ижарага чиқади. Бир йиллик ижара нархи аукционда 30 миллиардга чиқиб кетади.

Қандайдир ҳолатда бино Давлат активларини бошқариш агентлигидан Сурхондарё вилоят ҳокимияти балансига ўтиб қолади. Тўра Боболов бино икки тадбиркор ўртасида баҳс бўлаётганлигини аввалдан билган.

Бу ҳақида кейинроқ алоҳида пост ёзаман, умуман олганда мафия ўйинларининг ҳиди келмоқда.

Ҳали ҳам газ портлаган деб ўйлайсизми?

@tentakminds
7 views05:49
Ochish/sharhlash
2021-11-27 14:58:02
«Банки айби деб жиноятга қўл урмоқчиман. Мен қонун олдида жавоб берсам, Марказий банк ҳам мен билан бирга жавоб беради», — Расул Кушербаев.

Расул Кушербаев Ўзбекистон банкларидаги муаммолардан бири валюта айирбошлашдаги ғалати ишларни қаттиқ танқид қилди.
11 views11:58
Ochish/sharhlash