Get Mystery Box with random crypto!

YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

Telegram kanalining logotibi pressa_yangiariq — YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY Y
Telegram kanalining logotibi pressa_yangiariq — YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY
Kanal manzili: @pressa_yangiariq
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.60K
Kanalning ta’rifi

Yangiariq tumani hokimligi matbuot xizmati.
Murojaat uchun
https://linktr.ee/yangiariq_press

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-09-01 10:54:46 Байрам табриги
359 views07:54
Ochish/sharhlash
2022-09-01 00:13:13
БЕМОРЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

Кексаларга ҳурмат, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиш, беморларни йўқлаш, меҳрга муҳтож инсонларнинг кўнглини хушлаш каби фазилатлар халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган азалий анъаналар ҳисобланади.
Шундай эзгу анъаналарни давом эттириш мақсадида Янгиариқ тумани ҳокими А.Давлетов ва тумандаги нуронийлар бошчилигида туманда кам таъминланган ҳамда бемор фуқаролар ҳолидан хабар олинди.
Мустақиллигимизнинг ўттиз бир йиллиги байрами муносабати билан туман тиббиёт бирлашмасида даволанаётган кекса ёшдаги меҳрга муҳтож инсонлар, ижтимоий кўмак зарур бўлган фуқароларга байрам совғаларини улашилди.

Янгиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
523 views21:13
Ochish/sharhlash
2022-08-31 23:35:24
ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИГА ПЛАНШЕТЛАР ТОПШИРИЛДИ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида ҳар бир маҳаллада
ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди. Янгиариқ туманида ҳам 39 та маҳаллада ёшлар етакчилари ўз иш фаолиятини бошлади.
Туман ҳокими А.Давлетов бошчилигида тумандаги барча ёшлар етакчиларига "Ёшлар дафтари", "Ёшлар партали", электрон платформалари орқали масофадан туриб ҳисоботлар тақдим этиш имконини берувчи замонавий планшетлар топширилди.
Тадбирда иштирок этган вилоят насослар станцияси энергетика бошқармаси бошлиғи Х.Отахонов ёшлар фаолияти самарали бўлишини тилади.

Янгиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
497 views20:35
Ochish/sharhlash
2022-08-31 23:35:24
432 views20:35
Ochish/sharhlash
2022-08-31 19:45:40 ҚЎШАЛОҚ БАЙРАМ!
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ!


Мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги арафасида  “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида байрам, маданий, маърифий ҳамда хайрия тадбирлари ўтказилмоқда.
Янгиариқ тумани ҳокимлиги ва ташаббускор ҳомийлар кўмагида тумандаги эҳтиёжманд, ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг 11 нафар фарзандига ўтказилган суннат тўйи ҳам ана шундай тадбирлардан бири бўлди.
Байрам туҳфаси сифатида ўтказилган тўй тантанаси очилишида иштирок этган туман ҳокими А. Давлетов  томонидан мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.
Тўй тантанасида тўй болаларнинг ота-оналари, қариндош-уруғлари, маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Болажонларнинг суннат тўйлари тўкин дастурхон, ўзига хос, миллий анъаналаримиз асосида ўтказилганлиги тўй болалар, уларнинг ота-оналари қалбига қувонч ҳадя этди, табрик ва қутловлардан барча беҳад мамнун бўлди.
Тўй болаларнинг ҳар бирига велосипед, турли ўйинчоқлар ҳамда сарполар совға қилинди.
Суннат тўйида туман маданият бўлими санъаткорларининг чиқишлари барчага хуш ва байрамона кайфият улашди.

Янгиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
151 viewsedited  16:45
Ochish/sharhlash
2022-08-31 19:45:02
151 views16:45
Ochish/sharhlash
2022-08-31 19:45:02
151 views16:45
Ochish/sharhlash
2022-08-31 19:16:50
ЯНГИАРИҚ ТУМАНИДА ЯНГИ КЛИНИКА ИШ БОШЛАДИ

Янгидан иш бошлаган тиббиёт масканларидан яна бири "Огаҳий" маҳалласида жойлашган амбулатор ва статционар шароитда беморларга ташхис қўйиш ва даволашга мўлжалланган “Ибн Сино” саломатлик маркази бўлиб, марказда беморларга ташхис қўйиш учун лаборатория, УЗИ, ЭКГ, ЭХО хоналари мавжуд.
Шу билан бирга стоматология хонаси, озонотерапия хонаси, хиджама ҳамда массаж хоналари мавжуд бўлиб, беморларнинг ётиб даволанишлари учун кеча-кундуз ишлайдиган 20 ўринлик терапевтик статционар бўлим ташкил қилинган.
Клиникада 25 нафар иш ўрни янгидан яратилган бўлиб, келгусида 10 ўринлик жарроҳлик статционар бўлимини ташкил қилиш кўзда тутилган.
Очилиш тадбирида туман ҳокими А.Давлетов, сектор раҳбарлари ва нуронийлар иштирок этиб, шифо маскани шароитлари билан яқиндан танишдилар.

Янгиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
248 views16:16
Ochish/sharhlash
2022-08-29 21:14:44
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ,ИНСОН АЗИЗ!

Мустақиллик – ҳар бир халқнинг азалий ва муқаддас байрами. Шунинг учун бу байрам барча озод, эркин, тенглар ичида тенг бўлиб, жаҳон ҳамжамиятида ўз  ўрнига эга бўлган халқлар томонидан энг улуғ миллий байрам сифатида нишонланади. Айни шу кунларда эришилган ютуқлар сарҳисоб қилиниб, келажак сари дадил одимлар белгиланади, давлатимизнинг олий мукофотлари топширилади. Миллий ўзлигимизни қай даражада англаганимизга яна бир бор назар ташланади. Республикамизнинг барча ҳудудларида истиқлол айёми кўтаринки кайфиятда кенг миқёсда нишонланади.
Бутун Республикамиз бўйлаб давом этаётган байрам тантаналари Янгиариқ туманида давом этди.
Тадбир аввалида туман ҳокими Анвар Давлетов сўзга чиқиб, туман аҳлини байрам билан самимий қутлади.
Жажжи болажонлар ва спортчилар иштирокидаги чиқишлар ҳанандаларнинг ватанни тараннум этувчи куй-қўшиқларга уланиб кетди.

ЯНГИАРИҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
233 views18:14
Ochish/sharhlash
2022-08-29 21:14:44
194 views18:14
Ochish/sharhlash