Get Mystery Box with random crypto!

1. Корхона ҳақида маълумот, яратилиш тариҳи. Ўзбекистон тўқим | Karimova Xanifa

1. Корхона ҳақида маълумот, яратилиш тариҳи.

Ўзбекистон тўқимачилик саноатида ўзининг мустаҳкам ўрнига эга бўлган "Virtus Tricot" компаниясига 2012-йилда асос солинган. Гарчи расмий фаолиятини бошлаганига 10 йилдан ошган бўлсада, компания 20 йилдан зиёдроқ вақт мобайнида ўз мижозларига сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда.
"Virtus Tricot" компаниясида кийим тикиш ва безак беришда ишлатиладиган аксессуарлар кенг ассортиментда ишлаб чиқарилади.

Компания қуйидаги йўналишлар бўйича хизмат кўрсатади:

1. Тўқима: Эластик ва ноэластик тўқима тасмалар бўлими;
2. Ўрма: Эластик ва ноэластик ўрма тасмалар бўлими;
3. Трикотаж: Текис трикотаж услубда тўқиш бўлими бўлиб, ёқа манжетлар ва оёқ кийим устки қисмларини тўқиш;
4. Шнур: Шнур тўқиш ва ўриш бўлими;
5. Учлама: Шнурлар учун пластик ва металл учлар ўрнатиш бўлими.


Ушбу бўлимлардаги барча ускуналар хориждан келтирилган стоноклар билан тўлиқ жиҳозланган. Корхона Туркия давлати билан узоқ йиллик, доимий ҳамкорликни йўлга қўйган бўлиб, бу ердаги барча ишлаб чиқариш жараёнлари турк технологиялари асосида амалга оширилади. Ишга масъул бош ходимлар ҳам Туркия давлатидан таклиф этилган малакали уста, менежерлардир.

"Virtus Tricot" дастлаб фаолиятини бошлаган пайтда бор-йўғи икки йўналиш бўйича хизмат кўрсатган. Ҳозирда эса, бу ердан исталган рангдаги, 10 000 дан зиёд маҳсулотларни топишингиз мумкин.

Жумладан:
Ёқа, манжет;
Кружевали резинка, резинкалар;
Жакарди резинка, рашел, ремен, кант;
Тресс-кордон, учлама;
Оёқ кийимларнинг устки тўқув қисми каби сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Компанияда ишлаб чиқариш ҳажмининг тезлик билан кўтарилаётгани сабаблари.

Аввало компанияда сифатга ва тезликка катта эътибор берилади. Чунки бозор катта, рақобат кучли. Мижоз буюртмасини қисқа фурсат ичида, ҳам юқори сифатда олишни истайди. Компания мижозлар ишончини йўқотмаслик учун энг тажрибали мутахассислар тажрибасига суянади. Маҳсулотларнинг сифати аъло даражада бўлиши учун фақат олий навли хомашёдан фойдаланади ва барча ишлаб чиқариш Туркиянинг сўнгги русумдаги технологияларида амалга оширилади. Аксессуарларнинг узоқ муддат хизмат қилишида бу жиҳатларнинг ўрни катта.

Бундан ташқари, ҳозирги кунда бу аксессуарларга талаб ниҳоятда юқори. Чунки бу маҳсулотлардан:
— Кундалик кийимлар
— Спорт кийимлари
— Турли жиҳоз ва аксессуарлар
тайёрлашда кенг фойдаланишади.

Айни пайтда "Virtus Tricot" компаниясида 200 дан зиёд маҳаллий ишчи ходимлар фаолият юритмоқда. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сифати жаҳон стандартларига жавоб бериши учун Туркиядан ва Ҳиндистондан малакали мутахассислар таклиф қилинган. Корхонада текстил соҳасида катта тажрибага эга кўплаб менежерлар махсулот сифатини яхшилаш устида иш олиб бормоқда.