Get Mystery Box with random crypto!

'Бешикдан қабргача илм изланг' набавий ҳадис эмас. Бу Пайғамба | POPLIKLAR TV

"Бешикдан қабргача илм изланг" набавий ҳадис эмас. Бу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбат бериб бўлмайдиган одамлар гапидан. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга фақат ўзлари айтган ёки ўзлари қилган ёки тақрир этган нарсаларни нисбат берилади. Бу гапнинг маъноси тўғрилиги ва чақириғида ҳақиқат экани, уни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбат беришни оқламайди.
Ҳофиз Абул Ҳажжож Ҳалабий айтадилар: "Бирор киши ўзи яхши деб билган гапдан бирор ҳарфни ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбат беришга ҳаққи йўқ. Гарчи бу гап ҳақиқатда ҳақ бўлса ҳам. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳамма гаплари ҳақ. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамма ҳақни айтмаганлар".

Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудданинг "Уламолар наздида замон қиймати" китобидан

@POPLIKLARTV – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!