2022-йил ҳам ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Йиғилайлик жигарлар. Йил ҳам ўтиб кетди-ку, Янги йил ҳам етди-ку. Дийдор ҳумор этди-ку, Йиғилайлик жигарлар. Курсдошлар, синфдошлар, Катта, кичик, тенгдошлар. Ўрнак олади ёшлар, Йиғилайлик жигарлар. Телефонда сим қоқмай, Узоқдан табрик «отмай». Оқибатни йўқотмай, Йиғилайлик жигарлар. Иш-у, пул кетсин ўлиб, Ташвишлар кетсин сўлиб. Янги йил сабаб бўлиб, Йиғилайлик жигарлар. @POPLIKLARTV – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!! 5.4K views04:06