2021-01-17 08:56:10
Қалб тилга кирганда...
Кўнгил, қалб – бағрикенглик офтоби. Унда тафт, ҳарорат, дард, туғён, ички ўй-кечинма, эҳтиросу армон, умидворлик мужассам... Кўнгил шод бўлса, ботинга сиғмайди. Кўнгил хафа бўлса, уни ботиндан тополмай ҳалаксан, киши. Кўнгилнинг юпанчи – илм, фазилат, жасорат, меҳр-оқибат, дўстликдадир
Илм – зулматни ёритувчи зиё офтоби. У маънавий баркамолликка қанот, жисмоний ҳаракатга қувват ҳисобланиб, ўзида адолатга садоқат, эзгулик ғалабасига ишонч туйғуларини жаъм этади.
Фазилат – меҳр уммони. У – инсонларда одамийликни уйғотувчи сеҳрли бонг, дунё аҳлини ҳайратга солувчи шарифлик неъмати.
Жасорат – масъуллик шамчироғи. У – эгасига фахр, иззату икром келтирувчи, бошқалар ҳавас бирса интиладиган ноёб хислат намунаси саналади.
Меҳр-оқибат – инсонийликнинг асоси, мазмунли яшашнинг сири, боқийлик аломати...
Дўстлик – қалблар ойнаси, диллар ороми, кўнгиллар ҳузури, ёлғизликка таъсирчан малҳам, хотиржамлик омили эрур.
Шундай экан, дил – Дўст... Дўст – диллар қувончи... Дилнинг борлиги ва борлиғи Дўстнинг мавжудлигидандир...
http://pmt.uz/publik.html
1.6K viewsKamola, 05:56