Get Mystery Box with random crypto!

ФУТБОЛ. АЁЛЛАР ОЛИЙ ЛИГАСИ Бугун аёллар Олий лигасининг навба | ПФК "НЕФТЧИ"

ФУТБОЛ. АЁЛЛАР ОЛИЙ ЛИГАСИ

Бугун аёллар Олий лигасининг навбатдаги 17-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Мухлиса Отақўзиева бош мураббийлигидаги "Нефтчи" W аёллар жамоамиз Тошкентга сафар уюштириб, маҳаллий "Пахтакор" W клуби билан баҳс юритади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур беллашув соат 16:00 да старт олади.

Барча мухлисларимиз номидан аёллар жамоамизга омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаймиз.

Жамоамизга оид барча янгиликларни расмий сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали кузатишда давом этинг.

"Нефтчи" ПФК матбуот хизмати
@PFCNEFTCHI_UZ